Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда иштирок этмоқда

Болгарияда болалар ва ўсмирлар ўртасида йирик халқаро турнир ўтказилмоқда.

Бяла ва Обзор шаҳарларида ўтаётган мусобақада “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 ва 2008 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳам иштирок этишмоқда.

Акмал Рисқуллаев ва Абдумалик Рахимов мураббийлигидаги 2006 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз мусобақада иккита – “Бунёдкор-А” ва “Бунёдкор-Б” жамоалари номи остида иштирок этишмоқда. “Бунёдкор-А” футболчилари биринчи турда Москванинг “Школа-1208” жамоаси дарвозасига жавобсиз 15та гол уришди. “Бунёдкор-Б” вакиллари эса Кишинёвнинг “Спарта” клубидан 2:0 ҳисобида устун келишди.

2-турда ҳам вакилларимиз ғалаба қозондилар. Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” футболчилари Молдованинг “Дачия” жамоасини 6:2, Абдумалик Рахимов мураббийлигидаги “Бунёдкор-Б” вакиллари Болгариянинг “Роз-Долина” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учинчи турда ҳам вакилларимиз юз фоизли кўрсаткични қайд этишди. “Бунёдкор-А” Варнанинг “Олимпик”ини 11:1, “Бунёдкор-Б” эса Софиянинг “Ферион” жамоасини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришди.

2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги мусобақада жами олтита жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа бир-бирлари билан биттадан ўзаро ўйин ўтказади. Шундан сўнг, энг кўп очко жамғарган жамоа мусобақа ғолиби деб эълон қилинади. “Бунёдкор” ушбу ёш тоифасида ҳам иккита жамоа билан иштирок этмоқда. Ҳозирча Абдужаббор Маъруфалиев ва Фурқат Самегов мураббийлигидаги футболчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда. Дастлабки турда “Бунёдкор-А” ва “Бунёдкор-Б” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда “А” жамоа вакиллари 4:0 ҳисобида устун келдилар.

Иккинчи турда “Бунёдкор-А” мезбонлар “Олимпик” жамоасини 15:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Бунёдкор-Б” жамоаси эса Софиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчилари билан жангавор дуранг 3:3 ҳисоби қайд этишди.

Киритилди: 25.08.2017 11:15. Ўқилди: 3550 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.