Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Миржалол Қосимов: "Нефтчи"га қарши ўйин биз истагандек кечди"

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан кейин, "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини айтди.

"Муҳим уч очкога эга бўлдик. Ўйин биз истагандек бўлди. Учрашувда тўлиқ устунликка эришдик ва бутун ўйин давомида "Нефтчи"га имконият қолдирмадик. Тўп билан муомала қилишда ҳам, ўйинни назорат қилиш бўйича ҳам рақибдан яхши ўйнадик.

Воҳид Шодиев? Бу трансферга ҳар хил қараш мумкин. Шодиев жароҳати туфайли бир йилча футбол ўйнагани йўқ. Кейин бир йилга яқин гол ҳам урмади. Шодиевни қария деяпмиз, лекин бунга қўшилмайман. Воҳид ҳозир 30 ёшда, айни гуллаган даврида. Ҳозир ҳужумчи голлар уриши, майдонда учиб юриши лозим. Ҳар гал Шодиевга майдонга тушгандан кейин катта иштиёқ билан ўйнаш кераклигини таъкидлаяпман. Унинг ўрнига майдонга тушиб ўйнаб беролмайман. Ўйлайманки, Шодиев ўйиндан-ўйинга кучайиб боради ва ўзининг спорт формасини тиклайди. Гол уришни ҳам бошлаб олди.

Шоҳруз Норхоновга келадиган бўлсак, барчага имконият берамиз. Норхонов "Обод"да яхши ўйнаган, аммо "Бунёдкор" билан "Обод"ни фарқи бор. Нурматов, Шодиев, Норхонов, Чемиртан каби ҳужумчиларимиз бор. Барчага имконият берамиз. Қолгани футболчининг ўзига боғлиқ.

"Қизилқум" билан ўйинда биз ўз айбимиз туфайли икки очко йўқотдик. Тасодиф эвазига Навоийда ғалаба қозона олмадик. Футболни 90 дақиқа ўйналади. Буни ҳар доим футболчиларга таъкидлайман" - деди Қосимов.

Киритилди: 15.09.2017 22:25. Ўқилди: 5342 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.