Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" - "Бунёдкор". Учрашув превьюси

Олий лиганинг 26-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

"Бунёдкор"га қарши ўйинлар ҳамиша кескин курашлар остида кечади. Илк дербиларданоқ беллашувлар катта қизиқиш келтириб чиқарган. Бу сафар ҳам мустасно бўлмаслиги аниқ. Жамоалар совринли поғоналардан ўрин олиш ва Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланма учун кураш олиб боришмоқда. Ўйинда дисквалификация сабабли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ.

Олий лигада жамоалар 21 учрашувда майдонга тушишган. Жамоамиз 5 беллашувда зафар қучган, 9 ўйинда дуранг натижа қайд этилган ва 7 тўқнашувда "Бунёдкор" ғалаба қозонган. 19 гол урган "Пахтакор" дарвозасидан 25 тўп олиб чиққан. Уйдаги учрашувларда 3 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган.

Беллашувда Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Олий лигада Асимов жамоамиз иштирокидаги 15 ўйинни бошқарган. Уларда "Пахтакор" 10 ғалаба ва 1 дурангга эришиб, 4 мағлубиятга учраган. Жорий мавсум "Нефтчи" доғда қолдирилган ва "Шўртан"га имконият бой берилган учрашувларни Асимов бошқарган.

"ПАХТАКОР" – "БУНЁДКОР"
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Ёшлар таркиблари учрашуви 25 октябрь, чоршанба куни 15:00да "Жар" стадионида старт олади. Асосий жамоалар ўйини 26 октябрь, пайшанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Киритилди: 24.10.2017 15:54. Ўқилди: 5518 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.