Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини олдидан превью

4 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг икки гранд клублари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашувга бўлган эътибор анча юқори. Зеро ушбу икки етакчи клублар ўртасидаги тўқнашувлар ҳамиша муросасиз руҳда ўтиб келган. Қолаверса, ғолибга бош совринни Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа топширади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Бунёдкор” ва “Локомотив” шу пайтга қадар кубок баҳслари доирасида ўзаро 6та ўйин ўтказишган. Дастлаб 2006 йилда 2-саралаш раундида ушбу клубларнинг йўллари кесишган. Ўшанда “Локомотив” “Қурувчи”дан 3:1 ҳисобида устун келган.

2013 йилда эса “Локомотив” ва “Бунёдкор” ярим финалда тўқнаш келишган. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Жавоб беллашуви эса 2:0 ҳисобида “қалдирғочлар” фойдасига ҳал бўлган.

2014 йилда эса клублар финалда ўзаро ўйин ўтказишган. Жуда қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локомотив” 1:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида илк бора мамлакат кубогига эга чиққан.

Ўтган йили эса мазкур клублар ярим финалда тўқнаш келишди. Иккала учрашувда ҳам бир хил – 1:0 ҳисобида рақибдан устун келган “Локомотив” финал йўлланмасига эга чиққан эди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундан иборатки, финалчиларнинг ҳар иккиси ҳам илгари Ўзбекистон кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган. “Бунёдкор” 4 марта (2008,2010,2012,2013) финалда ғолиб чиққан. “Локомотив” эса 2 бора (2014, 2016) Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

“Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.

 

Ўзбекистон кубоги-2017, финал

4 декабрь, душанба. Соат 15:00

“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ”

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА)

Захира ҳаками: Аммар Али Абдулла ал-Жунайбий (БАА)

Киритилди: 02.12.2017 14:32. Ўқилди: 4555 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.