Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор»да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди

12 январь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида ёшлар ва аёллар жамоаларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ёш “қалдирғочлар” 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати ёшлар биринчилиги баҳсларини аъло даражада ўтказишиб, якунда ғолибликни қўлга киритишганди. Шунингдек, “Бунёдкор” аёллар жамоаси ҳам ортда қолган мавсумни совриндовлар қаторида якунладилар. Элмира Ғуломова бошчилигидаги аёлларимиз чемпионат-2017 якунига кўра, бронза медалларига эга чиқишганди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев иштирок этди.

- 2017 йилда ёшлар жамоамиз бизни жуда хурсанд қилди. Улар мавсумни яхши савияда ўтказишиб, қатор ғалабаларга эришишди ва якунда ёшлар биринчилиги ғолиблигини қўлга киритишди. Келажагимизни – ёшлар билан қурамиз. Чунки жамоанинг эртаси айнан Сизларнинг қўлингизда. Шунингдек, аёллар жамоамиз ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан улар илк совринларини қўлга киритишди. Бу жамоамиз йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ўйлайманки, 2018 йил якунида улар янада юқорироқ марраларни забт этишади, - деди Муроджон Алиев.

Шундан сўнг, “Бунёдкор” ёшлар жамоасига кичик олтин, аёллар жамоасига бронза медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек, яқиндаги “Бунёдкор” футбол мактабига қабул қилинган янгийўллик Комилжон Исмоиловга ҳам тантанали равишда жамоа либоси топширилди.

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда “Маҳалла хайрия жамғармаси” ўртасида ўзаро меморандум имзоланган эди. Ушбу меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, “Бунёдкор” футбол клуби ҳам ўзига яқин бўлган “Навбаҳор” маҳалласи аҳолиси билан яқин муносабатларни ўрнатди. Тадбирга “Навбаҳор” маҳалласи фаоллари таклиф этилиб, ўзига хос суҳбат қурилди. Кўпни кўрган, тажрибаси катта нуроний отахонларнинг маслаҳат ва фикрлари тингланди.

Киритилди: 13.01.2018 16:26. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

21.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
Бунёдкор
1-1
Олимпик

Навбатдаги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.