Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Бунёдкор»га имкониятни бой берди

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бугун Тошкентда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичини якунлади. Дастлабки йиғин сўнггида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига назорат ўйини ўтказилди. "Қалдирғочлар" билан ўтган баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

"Бунёдкор"нинг ҳар икки бўлимда урган биттадан голига “Навбаҳор”нинг янги аъзоси Азамат Алланиёзовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Алланиёзов пенальтидан самарали фойдаланди.

Умуман олганда “лочинлар” учрашувни ёмон ўтказишмади. Кўп ҳолларда рақибдан устунликка эришиб, гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлишди. Лекин вазиятлардан фойдалана олмаслик имкониятни чеклаб қўйди.

“Навбаҳор” учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Аъзам Алиев, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Ҳурсанов, Аббос Ғуломов, Шоҳзамон Ҳайруллаев.

Учрашувда кичик жароҳат туфайли Дилшод Жабборов, Аюбхон Нўъмонов ва Янис Линдалар иштирок эта олишмади. Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. 23 январь куни “Навбаҳор” аъзолари Тошкентда тўпланиб тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришишади.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.

Киритилди: 20.01.2018 15:53. Ўқилди: 3340 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.