Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Навбаҳор” ва “Бунёдкор” клубларига қўлланилган жарима юзасидан Баёнот

Кеча Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарори асосида (Қарор қабул қилинган пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси) “Навбаҳор-Лочинлари” клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йилга ва “Бунёдкор” клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев бутунлай футболдан четлатилганлигига қарамай, клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушганлиги, бу билан   Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги  6-сонли Қарорига кўра “Навбаҳор-Лочинлари” ҳамда “Бунёдкор” футбол клубларининг ҳар бирига  500 миллион сўм миқдорида жарима солинганлиги ҳақида хабар чиққан эди.

ЎФАнинг мазкур қарори кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси қуйидагиларни маълум қилади: 

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарори амалдаги Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Низомининг 14-моддаси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Регламентининг 3.2 банди, Интизом кодексининг 5.22-бандига биноан қабул қилинган.

Регламентнинг 3-моддасида футбол клубларига алоҳида талаблар белгиланган бўлиб, унинг 3.2-бандида футболга оид ҳар қандай масалаларда ЎФА ва ЎзПФЛ қарорларига бўйсуниши  алоҳида белгилаб қўйилган.  Шунингдек, ЎФА Интизом кодексининг 5.22 бандида талабларни бажармаслик учун интизомий чора сифатида жарима қўлланилиши белгиланган. Қўлланиладиган жарима миқдори эса 500 миллион сўмгача  кўрсатилган.

Низомнинг 14-моддасида Ассоциацияси аъзолари унинг қарорларига тўла мувофиқликда ҳаракатланиши белгиланган. Мажбуриятларнинг ҳар қандай аъзолар томонидан бузилиши эса санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин. 

Тан олиш лозим, белгиланган жарима миқдори катта, ҳар қандай клуб ғазнасига таъсир эта олади. Аммо бугунги кун талабидан келиб чиқиладиган бўлса, ҳар қандай соҳада ишчанлик руҳи ҳукм сураётган, адолат қарор топаётган, ҳар бир шахс Ватан фарзанди сифатида юрт ривожи учун куйиб-ёнаётган даврда масъулиятсизликка, эътиборсизликка, ишга кўз-кўрона  ёндошишга йўл қўйиб бўлмаслигини ҳар биримиз ҳис қилишимиз керак.

Қабул қилинаётган расмий ҳужжатлар ҳаётга тадбиқ қилинсагина, виждонан бажарилсагина унум бўлади. Ваҳоланки, “Навбаҳор” клуби ҳам, “Бунёдкор” клуби ҳам ўзи бўйсинувчи ташкилотнинг ҳужжатларига панжа ортидан қарадилар, “ким кўрибди, ким билибди” қабилида иш тутдилар. Қўлланилган жазо эса бошқаларга ўрнак мисолида, ҳушёрликни ошириш, масъулиятни ҳис қилиш сифатида қабул қилиниши инобатга олинган.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мамлакатимизда футболни мувофиқлаштириш бўйича юқори ташкилот ҳисобланади. Шундай экан унга бўйсунувчи аъзолар, шу жумладан, футбол клублари унинг қарорларини сўзсиз бажариши ва ҳурмат қилиши лозим.

Киритилди: 22.02.2018 17:05. Ўқилди: 4767 марта. Фикрлар: 15 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.