Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Навбаҳор” ва “Бунёдкор” баҳсида ўзига хос акция: Мухлисларга 22 мингта футболка тарқатилади

Бугун, 16 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров раҳбарлигида ва клубга тегишли бўлган мутасаддилар, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирокида ўтган йиғилишда “Навбаҳор” халқ жамоаси эканлиги, жамоада ғалабага бўлган руҳ кучли бўлиши, футболчилар аҳил бўлишлари ва бир мақсад йўлида бирлашишлари, жорий мавсумда жамоанинг олдига улкан мақсадлар қўйилганлиги, “Навбаҳор” Юртбошимиз ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганлиги, “Марказий” ўйингоҳнинг томошабинлар сиғимини кенгайтириш ёки Наманганда яна бир янги стадион барпо этиш режаси борлиги таъкидланди.   

Йиғилиш  сўнгида ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача “Навбаҳор” директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Бобоев тайинланди. Хайрулла Бозаров “Бунёдкор” жамоасини 5 марта чемпион бўлишида Бахтиёр Бобоевнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, “Навбаҳор”нинг ҳам бу йил чемпион бўлишида унга омад ёр бўлишини тилади. Ўз ўрнида Бахтиёр Мелиевич ҳам сўзга чиқиб, ўзига нисбатан билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирар экан, жамоанинг олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини таъкидлади. 

Шу ўринда клуб томонидан Суперлиганинг навбатдаги тури – “Бунёдкор”га қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрилаётганлигини ҳам айтиш жоиз.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан “Навбаҳор” жамоасининг фидоий, ашаддий футбол  мухлисларига футболга бўлган меҳри сабабли совға сифатида 22 минг дона футболкалар тақдим этилди. 

20 апрель куни соат 18:00 да Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга ташриф буюрган ҳар бир жонкуяр футбол мухлисларга мазкур футболкалар бепул тарқатилади. 

“Бунёдкор” клубига қарши кечадиган ўйиндан олдин эл суйган, вилоятнинг таниқли эстрада хонандалари иштирокида шоу концерт дастури ҳам намойиш этилади. 

Киритилди: 16.04.2018 19:39. Ўқилди: 4554 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.