Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» Қўқонда ютқазди

Сўнгги учрашувларда ғалаба қозона олмаётган "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" жамоалари Қўқондаги "Марказий" стадионда тўқнаш келишди. Ҳар иккала жамоага ғалаба жуда зарур эди. Мазкур баҳсни дисквалификация туфайли қўқонликлар етакчиси Мурод Холмуҳаммедов ўтказиб юборди.

Ўйиндаги биринчи хавфли вазият меҳмонлар томонидан ташкил этилди. Лекин ундан Миржалол Қосимов шогирдлари унумли фойдалана олишмади. Учрашувнинг 8-дақиқасида эса мезбонларда яхши имконият вужудга келди. Игорь Тараннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тайм ўрталарига келиб устунлик тўлиқ «Қўқон-1912» томонига ўтди. Улар кетма-кет ҳужум уюштиришди.

Баҳснинг 33-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳисобни очиши мумкин эди. “Бунёдкор” ҳимоячилари хавфни бартараф этиб қолишди.  Орадан 2 дақиқа ўтиб Собирхўжаев-Тошматов-Ғиёсов комбинациясидан сўнг Хуршиднинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Бу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни ҳам қайд этди.

41-дақиқада Милан Спремода жуда қулай имконият юзага келганди. Бироқ сербиялик ўйинчининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Легионер футболчи деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якун топди.

Учрашувнинг 50-дақиқада рақиб дарвозаси олдида навбатдаги хавфли вазият вужудга келди. Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини Мурод Зуҳуров катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 56-дақиқада жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Дарко Гожкович боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади. Бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

72-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Ўткир Юсуповнинг маҳорати қўқонликларни муқаррар голдан сақлаб қолди. 76-дақиқада қарши ҳужумдан сўнг Филип Райевац яқин масофадан боши билан аниқ зарба йўллаганди, мезбон жамоа посбони яна ўзини кўрсатди.

80-дақиқада Носир Отақўзиевнинг боши билан берган зарбасини Зуҳуров қайтариб қолганди. Кейинги ҳужумда эса мезбонлар ҳисобни очишди. Айнан Носир Отақўзиев ҳимоядаги пала-партишликдан унумли фойдаланди — 1:0. 86-дақиқа Милан Спремо қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва унинг узатган тўпини меҳмонлар майдонга ташқарисига чиқариб юборишди.

Ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади ва "Қўқон-1912" муҳим бўлган ғалабани қўлга киритди. "Бунёдкор"нинг мағлубиятли ўйинлар серияси 3тага етди.

Суперлига, 9-тур
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Улфатов (Тошкент вил.), Д. Жалимов (Тошкент вил.).
Назоратчи – С. Эрматов (Тошкент).
Комиссар – Р. Черников.
Гол: Носир Отақўзиев – 80,
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (5. Ғиёс Комилов-90), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (9. Носир Отақўзиев-75), 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-56), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 14. Аваз Маматхўжаев, 18. Баҳодир Пардаев.
“Бунёдкор”: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Рустам Ашурматов, 3. Ислом Қобилов, 4. Акрам Комилов (9. Шаҳзод Нурматов-45), 11. Мурод Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 28. Даврон Умиров, 30. Хуршид Ғиёсов (21. Расул Юлдашев-88), 44. Миржамол Қосимов, 99. Филип Райевац (62. Жаҳонгир Абдусаломов-91).
Захира: 32. Суҳроб Султонов, 6. Анвар Ғофуров, 15. Фаррух Икромов, 52. Ҳасан Юлдашев, 64. Отабек Бекбоев.

Киритилди: 30.04.2018 20:09. Ўқилди: 5300 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

28.09.2024. Суперлига. 20-тур.
17:00
Бунёдкор
2-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.