Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун футбол: “Бунёдкор” - “Насаф” баҳси

Бугун муҳташам “Бунёдкор” стадионида мамлакатимизнинг икки етакчи клуби “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 10-тур

“БУНЁДКОР” – “НАСАФ”

04.05.2018. “Бунёдкор” арена, соат 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент).

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).

Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

 

Бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, бу икки жамоа миллий чемпионатимизда шу пайтгача 22 марта куч синашган. Ўтказилган ўйинларнинг 11 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 30:12 “қалдирғочлар” фойдасига.

Тошкентда бўлиб ўтган ўзаро 11 учрашувнинг фақат 1тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Тошкентда 8 марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Тошкентда 2014 йили мағлуб этган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар қандай учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлган. Бугун ҳам стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозлари ана шундай учрашувга гувоҳ бўлишлари мумкин.

“Бунёдкор” жамоаси бу йилги чемпионатнинг ўз майдонида ўтказган 3 учрашувда ғалаба қозонган. “Насаф” шу пайтгача сафардаги учрашувларининг фақат биттасида ғалабага эришган. Жамоамиз сафардаги учрашувларни мағлубиятсиз давом эттирмоқда.

“Бунёдкор” сўнгги бор 6-турдаги ўз майдонида бўлган “Металлург”га қарши учрашувда ғалабага эришган. Кейинги учта турда кетма-кет мағлубиятга учради.

“Аждарлар” бугун жорий чемпионатдаги 6-сафар учрашувини ўтказади. “Бунёдкор” эса, 6-уй учрашувида майдонга тушади.

Қуйида футбол ишқибозлари учун қўшимча қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Учрашувнинг танаффус вақтида, мухлислар учун ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги концерт дастури тақдим этилади. Бу гал гўзал ва латофатли Райхон Ғаниева сизларнинг хизматингизда бўлади.

Бундан ташқари стадионга келган томошабинлардан икки нафари уйларига iPhone8 смартфони билан қайтишга муваффақ бўладилар. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан таъсис этилган совғалар сифатида мухлислар учун лотереяда айнан шу 2та iPhone8 смартфони ўйналади.

Шундай экан имкониятни қўлдан бой берманг, стадионга келинг.

Киритилди: 04.05.2018 09:21. Ўқилди: 2677 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:30
Бунёдкор
0-2
Сурхон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.