Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлиганинг 3 та клуби хорижда йиғин ўтказади

Россия яшил майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионати-2018 муносабати билан Ўзбекистон PEPSI Суперлигасида танаффус юзага келган. 

Жамоалар 15-тур учрашувларини ўтказгандан сўнг қисқа муддатли таътилга чиқишган эди. Секин-аста Суперлига иштирокчилари мавсумнинг иккинчи қисми тараддудини бошлашмоқда. 

Қуйида Суперлига жамоаларининг режалари ҳақида маълумот берамиз: 

“Пахтакор”

Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ёзги танаффус даврида Туркияда ўқув-машғулот йиғинида қатнашади. “Шерлар” 20-30 июнь кунлари Туркиянинг Картепе шаҳарчасида йиғин олиб боришади. Жамоа Туркияда 3та назорат беллашувида майдонга тушишни режалаштирган. Ҳозирча жамоа таркибида ўзгаришлар амалга ошгани йўқ. 

“Навбаҳор”

Иккинчи ўринда бораётган “Навбаҳор” футболчилари ҳам қисқа муддатли ҳордиқдан сўнг 17 июндан машғулотларни бошлашди. Наманганликлар кунига 2 маҳалдан Қибрайда шуғулланишмоқда. “Навбаҳор” сафига биринчи даврани “Локомотив” таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Шерзод Каримов келиб қўшилди. 3 нафар футболчи эса “лочинлар” сафини тарк этди. Булар: ярим ҳимоячилар – Зоҳир Пиримов, Беҳруз Содиллаев ҳамда сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац.          

“Бунёдкор”

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликлар доирасида “Арчазор” масканида машғулотларга киришди. “Қалдирғочлар” тоғда 18-27 июнь кунлари машғулотлар олиб боришади. Жамоа ҳозирча ўзининг бир қатор етакчиларисиз шуғулланмоқда. “Бунёдкор”нинг 5 нафар аъзоси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида Туркияда ўтаётган йиғинларда қатнашмоқда. 

“Бухоро”

“Бухоро” жамоаси бугундан мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирликни бошлайди. Жамоа Тошкентда йиғилади ва бир ҳафта давомида пойтахтда машғулотлар ўтказади. Ҳозирча жамоа сафига янги келиб қўшилганлар йўқ. Фақатгина Марко  Клисурo ва Сергей Русецкий “Бухоро” сафини тарк этишди. Тошкент йиғини давомида бухорликлар назорат учрашуви ташкил этишни ҳам режалаштиришган. 

“Локомотив”

Қисқа таътилдан сўнг кеча ўз қароргоҳида йиғилган “Локомотив” бугун Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига жўнаб кетади. “Темирйўлчилар” 19 июндан 3 июльга қадар Минскда машғулотлар ўтказишади. 

Ушбу йиғин давомида режага кўра 4 та назорат учрашувлари ташкил этилади.  Дастлабки назорат баҳси 22 июнда Россиянинг “Тамбов” жамоасига қарши ўтади. 

“Металлург”

Бугундан “Металлург” футболчилари Қибрай ўқув-машғулот масканида ҳал қилувчи баҳсларга тайёргарликни бошлаб юборди. Жамоа Суперлигадаги танаффус сўнггига қадар Қибрайда шуғулланади. Ўқув-машғулот йиғинидан ташқари бир қатор ўртоқлик-назорат учрашувларига ҳам эътибор берилади. Ҳозирча Бекобод жамоаси сафида ўзгаришлар бўлгани йўқ. 

“Насаф”

Қаршининг “Насаф” клуби эртага ўз қароргоҳида тўпланади. Жамоанинг легионерлари айни пайтда ҳодриқ чиқариш учун ўз юртларига йўл олишган.  “Насаф”нинг 6 нафар футболчиси эса олимпия терма жамоаси йиғинида қатнашмоқда. Жамоа келаси ҳафтадан назорат учрашувларида ҳам майдонга тушишни бошлайди. 

“Қизилқум”

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 22 июнь куни пойтахтда тўпланади. Навоийликлар мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни тўлиқ Тошкентда олиб боришни режалаштиришган. Ҳозирча “Қизилқум” сафида ўзгаришлар бўлганича йўқ.  Жамоа йиғин доирасида бир қатор жамоалар билан назорат баҳслари ўтказишни ҳам мўлжаллаб турибди. 

“Қўқон-1912”

Қўқонликлар ҳам 20 июндан Тошкентда йиғинга киришишади. Ҳозирча “Қўқон-1912”нинг икки нафар футболчиси олимпия терма жамоаси таркибида Туркия йиғинида иштирок этмоқда. Қолаверса, танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида сербиялик легионерлар хордиқ чиқариш учун ўз юртларига жўнаб кетишган.  Қўқон жамоаси пойтахтда 3 та назорат ўйинида майдонга тушишни мақсад қилган. 

АГМК

Бугун АГМК жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирлик олиб бориш учун Минск шаҳрига жўнаб кетади.  19-28 июнь кунлари оралиғида ташкиллаштириладиган ўқув-машғулотларида 22 нафар футболчи иштирок этади.  Олмалиқликлар Белоруссияда 3та ўртоқлик ўйини ўтказади.  Режага кўра,  21 июнь куни "Динамо" (Сочи),  24 июнда "Балтика" (Калининград) ва 27 июнь куни "СКА Хабаровск" (Хабаровск) каби Россия жамоалари спарринг рақиб вазифасини ўтайди. 

Ҳозирча биринчи даврани "Насаф" жамоасида ўтказган Жасур Ҳасанов ҳамда илгари Олмалиқ жамоасида ўйнаган Зоҳир Пиримов АГМК сафига келиб қўшилишди. Шунингдек,  жамоа таркибига яна икки футболчи Алишер Саматов ва Азамат Исроилов ҳам таклиф этилган. Агар келишув амалга ошса, улар ҳам АГМК шарафини ҳимоя этишади.  

“Сўғдиёна”

“Сўғдиёна” жамоаси 17 июндан бошлаб Зоминда машғулотлар бошлаб юборди. Жамоа 26 июньга қадар тоғда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида ишлайди. Сўнгра 27 июнь куни жисмоний тайёргарлик бўйича  нормативлар топширилади. 28 июньдан эса жамоа Тошкентда йиғиннинг иккинчи босқичига киришади. Режага кўра, “Сўғдиёна” пойтахтда 5 та ўртоқлик учрашуви ўтказади.  

“Нефтчи”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси эртадан ўз қароргоҳида тўпланади. Жамоа мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни дастлаб Қиргулида олиб боришни режалаштирган. Ҳозирча украиналик дарвозабон Виталий Мирний ўз юртида таътилни ўтказмоқда. Маҳаллий ўйинчилар эса эртадан жамоа йиғинига қўшилишади. “Нефтчи” юзага келган танаффус вақтида бир нечта назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган.  

Киритилди: 19.06.2018 17:09. Ўқилди: 5199 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.