Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Бунёдкор» «Навбаҳор»ни мағлуб этди

Суперлига 18-тури доирасидаги «Бунёдкор» ҳамда «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

Қизиқарли учрашувда 2:1 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Ўйинни «лочинлар» жуда фаол тарзда бошлаб, мезбонлар дарвозаси олдида қатор вазиятлар яратишди. «Бунёдкор» ҳам бўш келмаган ҳолда ўз ҳамлалари билан жавоб қайтариб турди.

30-дақиқага келиб, Рўзим Аҳмедов ҳисобни очишга муваффақ бўлди, аммо наманганликларнинг хурсандчилиги кўпка чўзилмади. Аниқроғи, 36-дақиқада Дилшод Аҳмадалиевнинг берган зарбаси рекашет натижасида «Навбаҳор» дарвозасидан жой олди.

Шу тариқа, биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли тарзда бошланди. 58-дақиқада «Бунёдкор» қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Жавлон Иброҳимовнинг пасидан сўнг Филип Райевац дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ҳамда Акбар Тўраевнинг устидан тўпни ошириб дарвозани ишғол қилди.

Мазкур голдан сўнг наманганликлар ҳар қанча уринишмасин ҳисобни тенглаштира олмадилар ва учрашув 2:1 ҳисобида «қалдирғочлар» фойдасига ҳал бўлди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 18-ТУР

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР - 2:1 (1:1)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Артём Калинин, Ҳусниддин Шодмонов, Аҳмаджон Эргашев. 

Голлар: Дилшод Аҳмадалиев (38), Филип Райевац (57) - Рўзим Аҳмедов (32).

Бунёдкор: Суҳроб Султонов, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров (Дилшод Жўраев, 41), Дилшод Аҳмадалиев (Мирғиёс Сулаймонов, 61), Жавлон Иброҳимов, Мурод Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Азиз Ҳайдаров, 72), Филип Раевац.

Навбаҳор: Акбар Тўраев, Остон Ўрунов, Шерзод Каримов (Илҳом Бойдедаев, 80), Азиз Турғунбоев, Сардор Сулаймонов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Рўзим Аҳмедов (Дарко Никач, 62), Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич.

Огоҳлантириш: Сардор Собирхўжаев (73).

 

Киритилди: 25.07.2018 07:23. Ўқилди: 2697 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.