Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» – «Бунёдкор». Ўзаро учрашувлар тарихи

PEPSI Суперлигасининг 19-тури марказий беллашуви “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Бунёдкор” клубини қабул қилади.  Ушбу учрашувни тажрибали рефери – Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Ўйин соат 21:00да старт олади.

photo_2018-07-27_19-02-31

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Бунёдкор”га қарши 21та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 7тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган. 9та беллашувда эса “қалдирғочлар”нинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 24 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Дарвозамиздан эса 29 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2015 йилги мавсум биринчи даврасида қайд этилган – 3:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Бунёдкор” билан ўтган 10 баҳснинг 4тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳс томонларнинг кучи тенг келган. Қолган 4 ўйин рақибларнинг ғолиблиги билан якунланган.

Биринчи даврадаги баҳсда “Локомотив” сафарда 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб, уч очкони қўлга киритганди.

Факт: “Бунёдкор” “Локомотив” майдонидаги сўнгги 3 баҳсда ғалабага эриша олмаган.
“Локомотив” ўз майдонида ўтган сўнгги 10 баҳсда умуман мағлуб бўлмаган.
“Бунёдкор” сафарда ўтган сўнгги 10 учрашувида 4 марта ғалаба қозонган.

Киритилди: 28.07.2018 11:12. Ўқилди: 2179 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.