Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. «Насаф» – «Бунёдкор»

“Насаф” навбатдаги 21-тур учрашувини ўз майдонида “Бунёдкор”  жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 11 август шанба куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.

Pepsi Суперлига. 21-тур

“НАСАФ” – “БУНЁДКОР”

11.08.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Обид Жумаев

Захира ҳаками: Исхақ Ибрагимов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Ўзаро учрашувларга оид

Шу пайтгача чемпионатда бу икки жамоа 23 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 12 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 13:32 “қалдирғочлар” фойдасига.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўзаро учрашувда “Бунёдкор” ғалаба қозонган эди.

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида бунгача  11 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Қаршидан 3 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Учрашувларда дарвозаларга жами 12та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳозирча тенглик - 6:6.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида ўтган йили ғалабага эришган. Бу учрашув тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:

18.08.2017. “Насаф” – “Бунёдкор”  0:1

28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор”  1:1

26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0

19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0

03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0

Айни пайтда “Насаф” 26 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 36 очко бор ва турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди.

Бўлажак учрашувда “Насаф”га Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар футболчи ёрдам бера олишмайди. Шунингдек “Бунёдкор” жамоаси таркибида ҳам шундай тўрт нафар “Насаф”га қарши учрашувда майдонга тушмайди.

Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Дарвоқе ўйинга кириш ҳамма учун текин. Ўйин куни стадионга фақат Навоий кўчаси томонидан киришга рухсат этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эртага, 10 август куни Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади.

Киритилди: 09.08.2018 15:35. Ўқилди: 2953 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.