Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Андижон» эртага тарихни янгилайди...ми?

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубогининг чорак финалининг навбатдаги учрашувлари ўтказилади. ПРО-Лига пешқадами бўлиб турган «Андижон» ўз майдонида мамлакатимизнинг байроқдор жамоаларидан бири бўлган Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасини қабул қилади.

Шубҳасиз бўлажак ўйинга ҳар икки жамоа ҳам пухта тайёргарлик кўриб, ўз олдига ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйган дейиш мумкин.

Эртанги ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Учрашувга чиқарилган чипталар сотуви деярли тугаш арафасида. Негаки, махаллий ишқибозларни «Бунёдкор» билан ўйин жуда-жуда қизиқтирмоқда. Андижонлик мухлислар эртанги баҳсда севимли жамоасидан ҳудди «Навбаҳор» билан Кубок доирасида кўрсатилган ўйиндан кутишмоқда. Табиийки иншқибозлар клубнинг ҳам эртанги ўйинга бўлган тайёргарлик ишлари авжида дейиш мумкин. Учрашувни СПОРТ ТВ орқали жонли эфир орқали кўриш мумкин бўлади.

«Андижон» - «Бунёдкор» учрашуви олдидан эътиборингизга қизиқарли маълумотларни ҳавола этишни лозим дея топдик.

Бу икки клуб ўзаро 18 бор куч синашган. Натижалар “Бунёдкор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 14та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 4та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик ўз-ўзидан “Бунёдкор” томонида – 32:3. Ўзаро ўйнларда “Бунёдкор” 46 очкони қўлга киритган. “Андижон” эса ҳозиргача 4 очко ишлаб олган.

“Бунёдкор”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 (2015 йил). “Андижон” ҳисобида эса ғалаба йўқлигини юқорида айтиб ўтдик.

Ушбу жамоалар сўнгги маротаба 2016 йил Олий лига доирасида икки бор тўқнаш келган.

 Биринчи даврада Тошкентда ўтган ўйинда “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Ўшанда «қалдирғочлар»нинг тунислик легионери Шакер Зуаги билан Достонбек Ҳамдамов биринчи бўлимда “бургутлар” дарвозасига тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган – 2:0.

Мавсумнинг иккинчи қисмида, Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида кечган баҳсда нурсиз дуранг (0:0) қайд этилганди.

ФАКТ! Андижонда ўтган ўйинларда "Бунёдкор" умуман мағлуб бўлмаган.

Андижонда ўтган барча учрашувлар:

03.11.2016.

«Андижон» - «Бунёдкор» 0:0

 20.06.2015.

«Андижон» - «Бунёдкор» 0:2

02.11.2014.

«Андижон» - «Бунёдкор» 0:2

01.07.2012.

«Андижон» - «Бунёдкор» 0:2

 17.09.2011.

«Андижон» - «Бунёдкор» 1:1

 22.08.2010.

«Андижон» - «Бунёдкор» 0:0

14.05.2009.

«Андижон» - «Бунёдкор» 1:2

30.03.2008.

«Андижон» - «Бунёдкор» 0:1

22.06.2007.

«Андижон» - «Бунёдкор» 0:2

«Андижон» клуб матбуот хизмати.

Киритилди: 18.09.2018 21:09. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:30
Бунёдкор
0-2
Сурхон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.