Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пуллар пластик картада турибди» – «Бунёдкор»дан нега 6 очко олиб ташланди?

Аввалроқ ФИФА Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубини 6 очкодан маҳрум қилгани ҳақида хабар бергандик. Stadion.uz ЎзПФЛ манбасига асосан ФИФАнинг “Бунёдкор”га қўллаган санкцияси сабабларини маълум қилади.

Дастлаб, “Бунёдкор” украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласини шу вақтгача очиқ қолдирган. Айнан мана шу сабаб “Бунёдкор” жорий мавсум тўплаган 6 очкодан маҳрум қилинди ва ўз-ўзидан Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Суперлига-2018 мусобақасида бронза медалларига эга чиқди.

“ПФЛ бу борадаги талаби бажарилгани юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига билдиришнома тақдим этади. Ўз навбатида ЎФА бу ҳақда Халқаро футбол уюшмаси ФИФАни хабардор қилади. Профессионал футбол лигаси ўз мусобақасида иштирок этувчи “Бунёдкор” клубини охиригача ҳимоя қилишга қарор қилди. Аслида ФИФА талаби шу йилнинг сентябрь ойидаёқ бажарилиши шарт бўлса-да, ПФЛ вазиятни тўғрилаш учун “Бунёдкор”га икки ойга яқин вақт берди. Бироқ Тошкент жамоаси бу ишни ёпа олмади.

Сергей Симоненко 2015 йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган. Аммо у Ўзбекистонни тарк этган вақтда ҳам клуб футболчи билан тўлиқ-ҳисоб қилмаган. Кейинроқ украиналик футболчи ФИФАга шикоят аризаси ёзгач, “Бунёдкор” икки марта — 2016 ва 2017 йилларда Сергей Симоненко учун Ўзбекистон банки орқали очилган пластик картага маълум миқдорда пул туширган. Бироқ бу пуллар футболчига қадар етиб бормаган.

“Бунёдкор” иддаосига кўра, ўша пластик карта ичида Симоненконинг пуллари турибди. Истаса, футболчи Тошкентга келиб, уни олиб кетиши мумкин. Йўқса, ўзининг ишончли вакилини юридик кучга эга бўлган ишончнома билан жўнатиши керак. Жамоанинг ўзи футболчи учун очилган пластик карта ишига аралаша олмайди. “Бунёдкор” ва Симоненко бу борада бир ечимга кела олмади. Масаланинг ҳал бўлиши ФИФА учун ҳам, ПФЛ учун ҳам муҳим. Бироқ факт шуки, ФИФА томонидан айбдор деб топилган “Бунёдкор” вазиятни юмшата олмади.

Қолган давр давомида ПФЛ “Бунёдкор”ни ҳимоя қила олмайди. Биринчидан, чемпионат якунига 2 та тур қолди. Иккинчидан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА олдидаги мажбуриятларини бажариши шарт”, дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Маълумот ўрнида, ПФЛ комиссияси айни вақтда футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш тизими акс этган регламент ишини деярли якунлади.  Унга кўра, 2019 йилги мавсумда легионер футболчилар хизматидан фойдаланадиган футбол клублари мана шу футболчилар билан ҳисоб-китобни Ўзбекистон сўмида эмас, ўзаро келишилган хорижий валютада амалга оширади.

Шунингдек, легионер футболчилар учун қўйилган талаблар ҳам анча юқори бўлиб, бунга қадар легионерлар билан ишлаш масаласида қатор камчиликларга йўл қўйган футбол клубларига нисбатан санкциялар қўлланилади ва улар легионер футболчи хизматидан фойдалана олмайди. Қўшимчасига, стадиони, базаси, футбол академияси талаб даражасида бўлмаган жамоалар ҳам легионерлар билан шартнома имзолаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Киритилди: 18.11.2018 15:32. Ўқилди: 9334 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

26.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:30
Сўғдиёна
4-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.