Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Металлург» назорат учрашувида «Бунёдкор»дан устун келди

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари бугун назорат кўрик учрашувида ўз омадларини синаб кўришди. Муросасиз курашлар остида ўтган ўйин бекободликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 1:0. Ўйин тақдирини Ислом Исоқжонов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.

Бевосита тафсилотларга тўхталадиган бўлсак, учрашув пойтахт вилояти вакилларининг устунлиги билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ майдон маркази ҳамда тўп назоратини ўз қўлига олган бекободликлар мезбонлар дарвозаси олдида бирин кетин хавфли вазиятларни барпо этишди. Биринчи голлик имкониятдан тажрибали Сервер Жепаров фойдалана олмаган бўлса, кейинги ҳужумда Ислом Исоқжонов дарвозабон билан яккама якка чиқиб, вазиятни кўкка совурди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ислом ўз хатосини тузатди. Жамоанинг россиялик легионери Сергей Тумасян ўнг қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди ва тўпни жарима майдонига етказиб берди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Исоқжонов биринчи уринишда тўпни ўзига тўғрилаб олди, иккинчи уринишда эса дарвозасининг олис пастки бурчагини нишонга олди – 1:0.

Шундан кейин ҳам “Металлург” футболчилари кўплаб вазиятларни яратишди. Аммо ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Иккинчи таймда “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлганлиги боис “қалдирғочлар” анча фаоллашишди. Бироқ мезбонларнинг хавфли ҳужумлари чоғида “Металлург” ҳимоячилари ва дарвозабоннинг ишончли ўйини ғалабанинг сақлаб қолинишига замин яратди. Бугунги ўйиндан кейин “Металлург” футболчиларига икки кунлик дам берилди. Жамоа 25 февралдан йиғинни давом эттиради.

Назорат учрашуви.
“Металлург” – “Бунёдкор” – 1:0 (1:0). “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Алишер Усмонов, Руслан Серазетдинов.
Гол: Ислом Исоқжонов (14).
“Металлург”: Зафар Сафаев (Акмал Турсунбоев, 46),  Иброҳим Йўлдошев (Худойшукур Сатторов, 70),  Аббос Отахонов,  Шавкат Муллажонов,  Андрей Шипилов,  Муҳаммад Исаев (Дониёр Усмонов, 46),  Музаффар Музаффаров,  Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Ислом Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 57), Сергей Тумасян (Баҳодир Пардаев, 46).

Киритилди: 23.02.2019 07:29. Ўқилди: 2850 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.