Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улуғбек Мирзаев: «Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас»

Хабарингиз бор, 25 февраль санасида Пепси Суперлигасининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Биз сайтимизда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифамизда қуръа натижалари ҳамда «Бунёдкор»нинг дастлабки турлардаги рақиблари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бугун биз клуб бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Абдусатторович Мирзаевдан қуръа ва клубнинг янги мавсумда Суперлигада ўтказиши ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

-Авваламбор «Бунёдкор» футбол клуби мухлисларини, ишқибозларини турли миш-мишларга қарамасдан клуб Суперлигадаги ўз ўрнини сақлаб қолганлиги билан табриклайман. Тан олиш керак мавсумлар оралиғидаги танаффус биз учун жуда оғир кечди. Хабарингиз бор сўнгги вақтларда клуб атрофидаги салбий миш-мишлар, турли гап сўзлар меъёридан ҳам ортиб кетди. Кўпчилик футбол мухлисларида жамоамиз бу йил Суперлигада иштирок этмас экан деган фикрлар уйғонган эди. Бироқ, шукрки ундай бўлиб чиқмади. Бунинг учун Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Сабаби «Бунёдкор»нинг тарихи, клубнинг мавқъеи, унинг халқаро аренадаги обрўсини ҳамда сўнгги вақтларда клубда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ва бажарилаётган ишларни инобатга олган ЎФА клубларни литсензиялаш бўлими Суперлигада иштирок этадиган 14 жамоа сафига киритди. Ўйлайманки, аввал бўлгани каби бундан кейин ҳам «Бунёдкор» регламентда белгиланган вазифалар ва талабларга жиддий эътибор қаратади ҳамда бошқа клубларга бу борада ўрнак бўлиб намуна кўрсатишга ҳаракат қилади. Клубимиз нафақат назарий жиҳатдан балки амалий жиҳатдан ҳам доимий тарзда ўз сўзини айтишга интилади, шунингдек Вадим Абрамов бошчилигида яшил майдондаги натижаларимиз билан «Бунёдкор»нинг аввалги мавқеини қайтариб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз. Ҳозирги кунда таркибимиз анча ёшарган, тажрибали футболчиларимиз клубни тарк этди. Бироқ, биз шу ёшларимиз билан ҳам «Бунёдкор»нинг шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

Қуръага келадиган бўлсак, Суперлига икки даврада ўтказилади, икки давра давомида барча клубларга қарши икки мартадан ўйнаймиз. Шу сабабдан ҳам Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас. Муҳими биз яна Суперлигадамиз! Ва яна бир бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига «Бунёдкор»да олиб бораётган ишларимизни ижобий баҳолаб ишонч билдиргани ва жамоамизни Суперлига жамоалари қаторида кўргани учун миннатдорчилик билдираман".

Киритилди: 27.02.2019 15:34. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.