Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» нима сабабдан Бабаянни кафилликка олгани ошкор бўлди

Самвел Бабаяннинг «Локомотив» клуби президенти маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилгач, футбол мухлислари орасида турли мунозаралар юзага келди.

Чунки, у ЎФФ (ҳозирда ЎФА) Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилганди.

Ҳатто унинг ҳужжатлари прокуратурага топширилгани айтилганди. Аммо Бош прокуратура матбуот хизмати: «Самвел Бабаянга нисбатан ҳеч қандай, ҳеч бир жиноий таъқиб масаласи йўқ»лигини билдирди.

Аслида эса, Бабаян 15 кун ичида оқлангани ошкор бўлди. Буни Ўзбекистон футбол ассоциацияси расман маълум қилди.

ЎФАнинг хабарида мураббийга тайинланган жазо 2018 йилнинг 1 февралида «Бунёдкор» клубининг Бабаянни кафилликка олиши ҳақидаги хатига асосан бекор қилингани айтилгач, футбол оммасида яна саволлар юзага келди: Нега айнан «Бунёдкор» кафил бўлди? Бу хат борми ўзи?

«Бунёдкор» клубининг кафиллик хати бор экан. «Tribuna.uz» сайти ушбу хат нусхасини эълон қилди.

Фото: «Tribuna.uz»

«Мазкур интизомий жазолар қўлланилганидан сўнг хориж матбуотида пайдо бўлган миллатчилик ғояларига тўла асоссиз фикрларига нисбатан Самвел Бабаян ўзининг ватанпарварлик позициясини ифода этиб, муаммонинг янада чуқурлашишига йўл қўймади ва ўз айбини тан олди ҳамда уни кечиришларини илтимос қилди. «Бунёдкор» клуби С.Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдиради ва унга нисбатан қўлланилган интизомий чорани енгиллатишни сўрайди», — дейилади «Бунёдкор» клубининг ўша пайтдаги директори Мурод Алиев томонидан имзоланган хатда.

Дарҳақиқат, Самвел Бабаян футболдан умрбод четлатилиши ҳақидаги қарор эълон қилингач, «Armenian Report» сайти журналисти Тевос Аршакян «Самвел Бабаян миллатчилик қурбони бўлди» дея мақола эълон қилган эди. 

Бабаян бу мақолага: ««Сизнинг провокацион мақолангизни ўқиб, чуқур таажжубда қолдим. Қандай маънавий ҳаққингиз борки, асл вазиятни билмай туриб, бизнинг Ватанимизда миллатчилик борлиги ҳақида ёзасиз! Мен, Бабаян Самвел, бу буюк давлатнинг фуқароси эканлигимдан фахрланаман. Мен ўзбек маҳалласида туғилганман ва менинг биринчи сўзларим ўзбекча бўлган», деб жавоб қайтарган эди.

Киритилди: 02.03.2019 14:03. Ўқилди: 12659 марта. Фикрлар: 28 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.