Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эктор Купернинг назарига тушганлар ва эътибордан четда қолаётганлар

Хабарингиз бор, Эктор Купер ўртоқлик учрашувлари учун Ўзбекистон терма жамоасининг таркибини эълон қилди. Бир қарашда  катта ўзгаришлар кўзга ташланмади, бироқ кишини ҳурсанд қилувчи омиллар ҳам йўқ эмас.

Терма жамоага чақрилиган янги номлар

Остон Урунов

Бу футболчи ўтган мавсумнинг ўзидаёқ ички чемпионатимизда яққол кўзга ташланиб турган эди. Бу мавсумдаги ўйинлари билан кўплаб журналистларнинг эътиборини тортган футболчи ҳақли равишда терма жамоага чақирув олди. Ҳозирда, унинг спорт формаси тўғрисида  гап-сўз бўлиши мумкин эмас ва айнан шу сабабли   Остон ўз позициясида Супер Лигамиздаги энг кучли футболчи десак, адашмаган бўламиз. Унинг терма жамоамиздаги ишларига ривож тилаб қоламиз.

Қувондиқ Рўзиев

«Қоқон 1912» сафида тўп сураётган Қувондиқ терма жамоамиз мураббийларининг эътиборига бежиз тушгани йўқ. Унинг «Қўқон 1912»сафидаги ўйинлари кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Ҳужумни қанотлардан марказга, марказдан қанотга кўчира оладиган футболчининг терма жамоага чақирилгани қувонарли холат. Бу чақирув Қувондиқ Рўзиевнинг ўз устида кўпроқ ишлаши ва янги марралар сари интлиши шартлигини кўрсатмоқда. Бу футболчи ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса, унинг терма жамоамизга доимий чақирув олиши учун имконияти етарли.

Хожиакбар Алижонов

Бу футболчига ортиқча таъриф беришнинг хожати йўқ бўлса ҳам керак. У бу мавсумда «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги энг яхши футболчиларидан бири сифатида кўпчиликда илиқ  таъассурот қолдирди ва терма жамоамизнинг қаноти ишончли қўлларда эканлигни яна бир бор ҳаммага эслатиб қўйди.

Кутилган, бироқ чақирилмаган футболчилар тўғрисида қисқача

Бу рўйхатда бўлиши керак бўлган бир нечта ёш футболчиларнинг йўқлиги кишини бироз ҳафа қилгани рост. Сабаби, ЖЧ 2022-учун курашадиган таркибимиз ҳозирдан шакилланмас экан бизга доим сўнгги турда нимадир панд бераверади. Майли, Купер ўз танлаган усуби учун ўзи жавоб беради. Шундай экан, гапни чўзиб ўтирмасдан кўпчилик кутган, бироқ таркибга чақирилмаган иқтидорларимиз ҳақида қисқача

Жасур Жалолиддинов

Мавсум бошида «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасидаги учрашувдан сўнг Жалолиддин  Машарипов билан суҳбатлашганимда «Бунёдкор»нинг 8-рақамли футболчиси жуда кучли эканлигини айтган, у болада келажак бор деган эди. Дарҳақиқат, Жасур Жалолиддинов футболимизга катта қадамлар билан кириб келди. Тўғриси, Ҳамдамов ва Сиддиқовларнинг жароҳатидан сўнг, шу кўзлари ёниб турган йигитчанинг термага чақирилишига умид қилган эдим. Афсуски, бу яна номаълум муддатга ортга сурилди. Шундай бўлсада, Абромов шогирдидан ўз устида тинимсиз ишлашини кутиб қоламиз. Унинг Олимпия терма жамоага чақирилишини ката гап деб юраверсак, Жалолиддиновнинг термадаги дебют учрашуви 23 ёшида бўлиши турган гап!

Ҳумоюн Муртазоев

«Насаф»нинг янги топилмаларидан бирининг  нимжонроқ кўрингани билан, майдонда барзанги ҳимоячиларга кун бермай қўйганини кўпчилик гувоҳи бўлди. Тўғри, у Жалолиддинов сингари тезлик ё техника билан ажралиб турмас, бироқ унда соф ҳужумчиларда бор ҳислатлар мавжуд. Агарда биз уни ўсиши ва янги даражага чиқишини истасак, албатта, унга имкон беришимиз шарт! Ҳумоюн майдонда ортиқча дриблинг ёки финтлардан фойдаланиб ўтирмайди ва бор эътиборини гол уриш учун қаратади. Тўғриси, Абдухолиқов ёки Сергеевнинг ўрнига Муртазоев чақирилганида, бироз эртанги футболимиз учун фойдали иш бўлар эди.  Темурхўжанинг ҳам, Игорнинг ҳам иқтидорига шубҳамиз йўқ, бироқ ўртоқлик учрашувларидан натижа учун эмас, янги футболчиларни синаш мақсадида фойдалансак, мақсадга муофиқ бўлар эди деб ўйлайман. Яна ким билади дейсиз?!

Умар Эшмуродов

Бу футболчининг даражаси алақачон «Насаф»даги ўйинлари эвазига терма жамоаникига яқинлашиб қолганига шубҳамиз йўқ. Унинг майдиндаги ишончли ҳаракатлари ва совуққонлиги эвазига Рўзиқул Бердиев уни жамоанинг сардори этиб тайинлаган. Ҳозирда «Локомотив»нинг икки марказий ҳимоячисини терма жамоага чақиршдан айтарли маъно йўқ. Уларнинг  «ЖЧ 2022» мусобақаси саралаш босқичининг хал қилувчи баҳсларида бу ёши 30 дан ошиб кетади ва марказий ҳимояда улардан деярли фойда бўлмаслиги аниқ. Эшмуров чаққон ва курашувчан футболчи. Тезкор рақибларга қарши айни Умар Эшмуродов сингари ҳимоячилар ўта зарур.

Ислом Кенжабоев

`

Ислом Кенжабоев ижросидаги майдон марказидан ёриб кириш эвазига урулган гол интернет тармоқларида машхур бўлиб кетди. Исломнинг майдондаги ҳаракатлари кишини футболимизнинг эртасидан умид қилишга ундайди.  Ислом ўтган мавсумда «Насаф»да кўзга ташлана бошлаган бўлса, бу мавсумда жамоанинг етакчиларидан бирига айланди. Қисқа муддатда олимпия терма жамоамизда ва «Насаф» клубида етакчиликни ўз зиммасига олган футболчимиз терма жамоамиз таркибида  дебют қилса, Эктор Купер сингари кучли мутахассиснинг қўл остида янада ўсишга эришса, бундан фақат футболимиз фойда кўрган бўлар эди.

Ортиқча дарвозабон

Эктор Купер йиғинга 4 та дарвозабонни таклиф этгани бироз тушунарсиздек кўриниши мумкин. Балки, шу йўсинда Аргентиналик мураббий асосий дарвозабонини аниқлаб олар, балки 4 та дарвозабон билан йиғин ўтказишнинг замирида бошқа бир режа бордир. Яна ким билади дейсиз? Шундай бўлсада, ўз клубида бўш ўйин кўрсатаётган дарвозабондан асосий таркибдаги жойини олиб қўя олмаган Элдор Суюновнинг ўрнига ёшроқ бир футболчига терма жамоада ўйнаш имконини бериб, ўз кучига бўлган ишончини ошириш орқали, эртага терма жамоага савияли футболчи етиштириш вариянти ҳам фойдадан холи бўлмас эди. Айтайлик юқорида номи келтирилган футболчилардан бирини бўлсада, янги даражага олиб чиқиш имкони мавжуд эди. Дарҳақиқат, Франция терма жамоси ЖЧ 2018 мусобақасида айнан энг муҳим паллаларда ёшларга ишонгани учун ғолиб чиққани сўзимизга исбот бўла олади. Мбаппе 19 ёшида Месси ва унинг жамоасига чиқиш эшикларини кўрсатиб юборган бир пайтда, бизда иқтидорли футболчининг  24 ёшида  терма жамоада дебют қилиши одатий ҳолга айланиб улгурган. Майли, Жаноб Эктор Купернинг бизга номаълум режалари бордир. 

Купер тоға! Умид қиламизки, сиз бизнинг 28 йилдан бери мундиал орзусида  ёнаётганимизни яхши тушуниб турибсиз ва бизнинг орзуйимиз сизнинг ёрдамингизда рўёбга чиқади.

Я . У.

Киритилди: 27.05.2019 18:01. Ўқилди: 15443 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.