Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евгений Чумак: «Мураббийнинг иш услуби ёқди»

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида жамоага келиб қўшилган украиналик ярим ҳимоячи Евгений Чумакнинг ҳаракатлари кўпчиликка манзур бўлди. Футболчининг тақдирига шу кунларда ойдинлик киритилади. Биз Чумакнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мураббий, футболчилар менга жуда манзур бўлди. Жамоада дўстона кайфият ҳукмрон экан. Барча мени илиқ қабул қилди. Бош мураббийнинг ишга бўлгани муносабати ажойиб. Гарчи жамоага келиб қўшилганимга ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

Бош мураббий футболчилардан кўпроқ пас ўйнашни талаб қилар экан. Буниси жуда муҳим. Сабаби, майдонда тўпни шунчаки тепиб юбориб, мўжиза кутмасдан, очиқ зоналарга очиласиз ёки ўзингиз очиқ зонадаги жамоадошингизни излаб топиб, тўпни унга топширасиз. Ёки тўпни қисқа масофаларга ошириш орқали ҳужумга ўтасиз.

Йиғин давомидаги сўнгги икки учрашувни бирида ютқаздик, иккинчисида дуранг ўйнадик. Буни чарчоқ билан боғлаган бўлардим. Йигитлар охирги кунларда ҳар куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Чарчоқ бўлиши табиий. Чунки футболчи ҳам инсон, роботмас. Қолаверса, йиғин ўтказишдан мақсад ўртоқлик учрашувида ғалаба қозониш эмас, балки камчиликларни билишдир. Шунинг учун бундан хавотир олмаслик керак.

Бу ерга келишимдан аввал Александр Пишур билан суҳбатлашгандим. У «Бунёдкор» ҳақида жуда кўп илиқ фикрларни билдирганди. Насиб қилса, жамоада ўйнашга лойиқ эканлигимни исботлайман.

Киритилди: 23.07.2019 23:39. Ўқилди: 2633 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.