Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» - «Динамо»: Самарқанд жамоаси 5 йил олдинги натижани такрорлай оладими?

Суперлига иккинчи давраси доирасидаги 14-турда Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Тошкентда “Бунёдкор” клуби меҳмони бўлади.

Суперлига. 14-тур.

27 июль (шанба)

“Бунёдкор” – “Динамо”

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Н. Қосимов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Аҳмед Тиллаев

ТВ-трансляция: Спорт ТВ

Ўйин вақти: 18:00

Ким қаерда тайёргарлик кўрди?

“Динамо” жамоаси давралар оралиғидаги тайёргарликни Чимён тоғли ҳудуди ва Тошкентда ўтказди. 12 июлдан 19 июлгача жамоа Чимёнда, 20 июлдан эса пойтахтда йиғинга киришди. Тошкентда 3 та назорат баҳслари ўтказилди ва 2 ғалаба ва бир мағлубият қайд этилди.

“Динамо”нинг назорат учрашувлари:

20 июль (шанба)

“Навбаҳор” – “Динамо” – 0:1

21 июль (якшанба)

“Андижон” – “Динамо” – 1:0

23 июль (сешанба)

“Сурхон” – “Динамо” - 1:2

“Динамо” тараддудни ўзимизда ўтказган бўлса, “Бунёдкор” жамоаси хорижда йиғин ташкил этди. Белорусь пойтахти Минск шаҳрида 10 кунлик йиғинда бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш билан бирга янги футболчилар синовдан ўтказилди.

“Бунёдкор”нинг назорат учрашувлари:

«Смолевичи» – «Бунёдкор» – 0:1

«Городея» (Белорусь) – «Бунёдкор» - 1:2

«Дняпро» (Белорусь) – «Бунёдкор» - 3:2

«Смоленск» (Россия) – «Бунёдкор» - 3:3

Ким қандай ҳолатда?

“Динамо” жамоаси иккинчи давра олдидан 13 ўйиндан кейин 18 очко жамғариб, 7-ўринни банд этган. Самарқанд клуби Суперлига доирасидаги сўнгги учта сафар учрашувида мағлубият нималини билмай келмоқда – 3 дуранг.

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” клуби эса Суперлигада ўтган 13 ўйинда 21 очко жамғариб, 5-ўриндан жой олган. “Қалдирғочлар” сўнгги учта уй учрашувида мағлубият нималигини билмай келмоқда – 2 ғалаба ва 1 дуранг.

“Динамо”нинг сўнгги олти турдаги ўйини:

8-тур. “Динамо” – АГМК – 1:0

9-тур. “Бухоро” – “Динамо” – 0:0

10-тур. “Динамо” – “Қизилқум” – 2:2

11-тур. “Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2

12-тур. “Динамо” – “Локомотив” – 2:1

13-тур. “Динамо” – “Бунёдкор” – 1:2

“Бунёдкор”нинг сўнгги олти турдаги ўйини:

8-тур. “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 2:1

9-тур. “Локомотив” – “Бунёдкор” – 0:0

10-тур. “Металлург” – “Бунёдкор” – 0:2

11-тур. “Бунёдкор” – “Насаф” – 1:1

12-тур. “Сурхон” – “Бунёдкор” – 2:0

13-тур. “Динамо” – “Бунёдкор” – 1:2

Ўзаро ўйинлар: 21-тўқнашув

Oлий Лига тарихида «Бунёдкор» ва «Динамо» клублари ўзаро бугунгача 21 марта тўқнаш келишган. Тошкентдаги ўйин 22-тўқнашув сифатида тарихда қолади. Ўзаро учрашувлар тарихи статистикаси «Бунёдкор» устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 17 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозиргача бир марта мағлуб этган – 2014 йилда Тошкентда Азамат Бобожоновнинг 90+4-дақиқада киритган голи эвазига. Кўрамиз, “Динамо” 5 йил аввалги натижани бу сафар такрорлай олармикан...

Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 40:10. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 6, “Бунёдкор” эса 54 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Тошкент бўлиб ўтган ўзаро сўнгги олти учрашув:

20/04/17. Бунёдкор – Динамо – 1:1

23/05/15. Бунёдкор – Динамо – 1:0

23/08/14. Бунёдкор – Динамо – 0:1

05/10/13. Бунёдкор – Динамо – 4:1

03/09/12. Бунёдкор – Динамо – 2:1

Эски танишлар...

Бугунги кунда «Динамо»га қайтган Баҳодир Насимов ўз вақтида “Бунёдкор” сафида тўп сурган. “Қалдирғочлар” таркибида ҳам собиқ “динамочилар” бор. Хусусан, самарқандлик ҳимоячи Анвар Ғофуров бир неча мавсумдан буён “Бунёдкор”да тўп сураётган бўлса, Жавоҳир Қаҳрамонов 2017 йилда айнан “Динамо”даги ўйинлари билан мухлисларга танилган, яна бир Суҳроб Иззатов эса ўтган йили Про-Лигада “Динамо”нинг асосий футболчиларидан бирига айланганди.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Киритилди: 26.07.2019 17:03. Ўқилди: 2192 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.