Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Азиз Тўхтабоев: «Бугунги ғалаба Қўқондаги байрамга ҳамоханг бўлди»

Суперлига 19-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

— Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга чексиз миннатдорчилик билдираман. Қўқонда “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Бугунги ғалаба Қўқондаги байрамга ҳамоханг бўлди. Тезкор гол бизга ҳам ёрдам берди, ҳам зараримизга ишлади. Ҳисобни очгач, бироз хотиржамликка берилдик. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз яна шиддатни ошириб рақибни йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Бир неча ойдан бери Тимур Кападзе ўзининг маслаҳатлари билан жамоамиз муваффақиятларида ҳисса қўшмоқда. У киши ЎФАдаги ишларидан бўш вақтларида ўз ёрдамларини бериб келяпти, бунинг учун Темур акага раҳмат айтаман.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб ташаббусни рақибга бериб қўйгандек бўлдик. Танаффусда футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланишни айтдик. Улар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди.

Авазхон Маматхўжаев ўз имкониятларидан ҳали бешдан бирини ҳам кўрсатгани йўқ. Унинг потенциали жуда юқори. Биз агар Авазхондан тўғри фойдалансак келажакда терма жамоамизга ҳам ёрдам берадиган футболчи бўлади.

Отабек Ҳайдаров биринчи даврани Қирғизистонда ўтказди. Унинг имкониятларини мендан яхши биладиган мутахассис бўлмаса керак. Унга бироз омад ва вазиятларда совуққонлик етишмаяпти. Биринчи голини уриб олгач, ўйини кучайиб кетишига ишончим комил. Отабекка ҳозир мухлисларимизнинг руҳий далдалари жуда зарур.

“Қўқон-1912” жамоасини уй жамоаси дейиш нотўғри бўлса керак. Сабаби биз сафарда иккита ғалаба қозондик. Иккита дуранг ўйнадик. Тан олиш лозим, ўз майдонимизда ғалаба қозонишнинг гашти бошқача.

Киритилди: 15.09.2019 23:58. Ўқилди: 2519 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.