Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Абрамовнинг терма жамога мураббий бўлгани «Бунёдкор»нинг ўйинига таъсир ўтказдими? Қосимов жавоб берди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда  АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ўйиндан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

“Бир гапни қайтаришни ҳеч ким хоҳламайди. Кўрдингиз ўйин кутьилганидан кеч якунланди. Бу вақтда ҳозир биз уйда бўлишимиз керак эди. Келинг камроқ гапирамиз.

Дарвоза чизиғидаги рақобат? Бизда 3та кучли дарвозабонлар бор. Мавсум бошидан буён уларнинг ҳар бирига имконият бердик. Султонов ҳозирда оптимал формада.

Тўғри, мавсум бошида бироз ўйинларимиз ўхшамади. Сабаби янги жойга мослашиш осон эмас. Умуман ҳар қандай соҳада шундай. Йил бошида жуда кўп хатолар қимматга тушди. Оддий вазиятлардаги хатолар, дарвозабонлардан бошлаб, ҳужумчиларга қадар беқарор кўринганди. Умуман футболда омад деган тушунча керак. Баъзи вазиятларда эса омад кулиб боқмади. Янги жамоани қуриш учун эса вақт керак. Ҳозирги пайтда футболчилар ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Умуман футболни юқори иштиёқ билан ўйнаш керак. Шундагина нимагадир эришиш мумкин.

Абрамовнинг терма жамоага бош мураббий бўлгани "Бунёдкор" ўйинига таъсир қилдими? Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Ташқаридан ҳамма нарса осон кўринади. Барибир буни ичкарида ҳис қилган бошқа. Шу боисдан бу ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Абрамов бошчилигидаги терма жамоамизга омад тилайман”, -дея Қосимов сўзларини келтиради Stadion.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов.

 

Киритилди: 18.10.2019 21:13. Ўқилди: 6553 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.