Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Кўрдингизми? Ютқазганингизда ҳеч ким қўнғироқ қилмайди»

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда  АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ўйиндан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман.

Нега жамоанинг ўйинида пасайиш рўй берди? Ҳар қандай жамоада «спад» бўлади. Бу янгилик эмас. Шунчаки, биз жуда оддий вазиятларда хатога йўл қўйяпмиз. Энг ёмони, тажрибали футболчилар шундай хатолар йўл қўймоқда.

Қолаверса, захира ўриндиғимиз қисқалиги ҳам панд бермоқда. Хусусан, футболчиларимиз терма жамоалардан икки кун аввал етиб келишди. Бирга шуғулланишга етарлича вақт бўлмади.

Мабодо бугунги учрашувни икки кундан кейин ўтказганимизда ўйин бошқачароқ бўлиши мумкин эди. Агар захира ўриндиғимиз узун бўлганида бугун бошқа футболчиларнинг хизматидан фойдаланган бўлардим.

– Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов қарама-қаршилигида Қосимов устунлик қилмоқда (6:1). Бу ҳақида нима дейсиз?

– Демак, Қосимовни табриклаш керак.  Яқинда у рекорд ўрнатади. Статистикани қаердан олишади аниқ билмайман, лекин... ҳа, майли шундай бўлақолсин.

– Жамоа мавсумни ёш таркиб билан бошлади. Кузга келиб эса жамоада иштиёқ йўқолгандек таасурот уйғотмоқда.

Ҳа,  тўғри айтасиз бизда бироз пасайиш бўлди. Сабаби, ҳамма дам олган вақтда бизнинг футболчилар ОТЖ йиғинига йўл олишади. Агар кучли захирамиз бўлганда бундай бўлмас эди, менимча.

– Мавсум якунлангач “Бунёдкор”дан аниқ кетасизми? Сўраганимнинг сабаби, сизда мотивация йўқолгандек туюлмоқда.

– Менда барчаси яхши. Фақат қийин тақвим туфайли бизда шундай муаммолар бўлмоқда. Сабаби, 15 куни келдик, мана бугун ўйнаяпмиз. Агар, ўйин 2 кундан кейин бўлганида бошқача бўларди. Кетаманми? Ўзбек футболи учун фойдали қарорга келамиз.

Биринчи гол дарвозабоннинг хатоси билан бўлди. Балки Абдужалиловни синаб кўриш керакдир.

– Бу ҳақида фикр билдириш қийин.Биринчи гол ўтказилган вазиятда ёши катта футболчиларга нима бўлганини умуман тушунмадим. Биринчиси аут отди, иккинчиси тўпга ета олмади, дарвозабонимиз эса умуман ғалати жойни танлади.

– Жасур Жалолиддинов нега кўринмай қўйди? Бугун ҳам қайдномада йўқ эди.

– У яқинда терма жамоа сафида ўйнаб қайтди, ўзини дунёнинг энг яхшилари орасига киритилганини ўқибди. Кеча унинг ёшлар жамоамиздаги ўйинини кузатдим. Яқинда U-19 Осиё чемпионати саралаши бўлади шу жамоага ёрдам бериши керак.

– Телефонингиз?

– Кўрдингизми? Ютқаздик, ҳеч ким қўнғироқ қилмади (кулади). (PS: Ҳар гал матбуот анжуманида Вадим Абрамовнинг телефони жиринглаб қоларди)

Киритилди: 18.10.2019 21:33. Ўқилди: 8478 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.