Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Андижон»да терма жамоага тортадиган футболчи йўқ»

Coca Cola” Суперлигасининг 23-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ўйлашимча, ўйин ҳисобга мос бўлди. Икки жамоа ҳам ғалабага ҳақли эмасди. Футбол шунақа, ўйин якунида олдинга чиқиб олгандик, лекин якунда аламли гол ўтказиб юбордик. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Мухлисларга ёқдими ёки ёқмадими, билмайман. Майдон чиройли ўйин намойиш этишга йўл қўймади, бундай майдонда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиб бўлмайди.

- Сизга ҳам терма жамоада, ҳам клубда ишлаш қийинчилик туғдирмаяптими?

- Нимаси қийин бўлиши мумкин, барибир заҳира ўриндиғида ўтираманку! Бугун терма жамоа ўйнамаяпти-ку, шу боис мен бу ердаман. Ўйлайманки, икки фронтда ишлаш қийин эмас.

- Ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

- Нима дейишим мумкин? Ўз савиясича ҳакамлик қилди. Мен билмадим нима учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Мен ундан нима учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатдинг деб савол берсам, вақт чўзгани учун деб айтди.

-“Андижон” таркибида миллий терма жамоасига тортадиган футболчилар борми?

- Мен “Андижон” футболчилари деярли барчасини биламан. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, терма жамоасига тортадиган футболчи борми? Ким? Убайдуллаев? Албатта, унга бундай майдонда тўпни етказиб беришяпти ва у тез югуриб гол урмоқда. Бундай майдонда кимгадир баҳо бериш мушкул. Тўғри, тезкор, иқтидорли футболчи. Лекин терма жамоада ўйнаш учун тажриба керак. Ҳисобга олиб қўямиз Убайдуллаевни. Агар Убайдуллаев Шомуродов ёки Абдуҳолиқовдан кучли бўлганида терма жамоага олган бўлар эдим.

- “Сўғдиёна” ОФК лицензия талабларини бажара олмабди деган гап юрибди. Шу сабаб шогирдларингиз хотиржамликка берилиб қолмадими?

- Воқеалар ривожидан илгарилаб кетишимиз керак эмас. Олдимизда учта ўйин турибди. Сўнгги ўйинлар биз учун қийин ўтмоқда. Биламан негалигини. Чунки, заҳира ўриндиғимиз у қадар катта эмас. Қолаверса, таркибимизда Олимпия терма жамоаси футболчилари кўп. Шу боис, жамоамизда қандайдир пасайиш кузатилди. Олдимизда узун танаффус турибди. Лекин Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларимиз БААда ўтказиладиган турнирга кетишади. У ерда 13, 15, 17 ва 19 ноябрь кунлари ўйин ўтказишади. БААдан қайташганидан сўнг, 24 ноябрь куни “Навбаҳор” билан ўйинимиз бор. Энди ўзингиз тасаввур қилиб кўринг у футболчилар қандай аҳволда жамоамиз ихтиёрига қайтиб келишини. Бизда уларни ўрнини босадиган футболчилар йўқ.

- Бобур Фарходовни ўйинига қандай баҳо берасиз? Худди ўзи учун футбол ўйнаётгандек туюлмоқда.

- Бўйдоқ футболчи, тўп учун курашларда иштирок этиши учун бугун майдонга туширгандим. Унинг мен биладиган кучли тарафлари бор. Ўйлашимча, у бугун ёмон ўйнамади.

Киритилди: 30.10.2019 22:22. Ўқилди: 5371 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.