Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Бунёдкор» қийин ўйинда ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилди

Суперлигада 24-тур учрашувлари бўлиб ўтди. «Навбаҳор»ни қабул қилган «Бунёдкор» жуда қийин ўтган учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Баҳсни юқори кайфиятда, ҳужумкор руҳда бошлаган тошкентликлар 9-дақиқадаёқ меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Нурилло Тўхтасинов ўзининг ажойиб зарбаси билан дарвозани нишонга олди.

Шундан сўнг ўйин темпи бироз пасайди ва меҳмонлар ҳам ҳужумкорликни оширишди. Шундай ҳужумларнинг бирида Анвар Ғофуров қўпол хатога йўл қўйиб, рақиб 17 метрлардан жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Азиз Турғунбоев кучли ва аниқ зарбасини билан ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимда энди ҳар иккала жамоа навбати билан дарвозалар олдида ҳужум ташкил қилди. 67-дақиқада меҳмонлар Хуршид Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатишди. Фирдавс Норсафаров 11 метрлик нуқтага кўрсатди. Пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга ошириб, якунда «Бунёдкор»га ўта муҳим уч очкони тақдим қилган гол муаллифига айланди.

Coca Cola Суперлига. 24-тур
«БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР» - 2:1 (1:1)
Голлар: Нурилло Тўхтасинов, 9 - 1:0. Азизбек Турғунбоев, 34 - 1:1. Хуршид Ғиёсов, 67-пенальтидан - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Александр Касян, 10. Исломжон Қобилов, 14. Нодир Мавлонов, 55. Игорь Голбан, 82. Мирзоҳид Ғофуров, 90+3.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов (Санжар Турсунов, 70), Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Рихсибоев (Жасурбек Жалолиддинов, 49; Владислав Нуриев, 90+1).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Иван Соловьев (Аюбхон Нўъмонов, 76), Азизбек Турғунбоев, Александр Касян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ғиёсжон Комилов, Аббосжон Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 62), Нодир Мавлонов, Амирбек Жўрабоев (Шаҳзод Шайманов, 58).
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Фарҳод Усмонов, Зуфар Алибоев, Равшан Абдувоҳидов.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
24 ноябрь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 1045 томошабин.

Киритилди: 24.11.2019 20:20. Ўқилди: 2414 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.