Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Пахтакор»ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз»

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Назаримда бугунги баҳс мухлисларга ҳам маъқул бўлди. «Навбаҳор» жиддий рақиб! Биз анчадан бери ғалаба қозонмаган эдик. Шу боис футболчиларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди. Ўйинни жуда яхши бошладик. Дастлабки 15 дақиқада устунлик қилдик. Кейин индивидуал хатолар бўлди. Иккинчи бўлим учун йигитларга раҳмат! Майдонга тушишди, хотиржам ҳаракат қилишди ва гол уришди. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бошқа имкониятларимиз ҳам бўлди. Фикримча, бугун биз ғалабага яқинроқ эдик.

«Пахтакор»ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Чунки ҳозир бизга ғалаба ҳар доимгидан-да, кўпроқ керак. «Пахтакор» барча совринларини қўлга киритиб бўлди. Ўйлашимча, қизиқарли ўйин бўлади. Йигитлар бу баҳсга муносиб равишда тайёргарлик кўришади ва чемпионни мағлуб этиш учун бор имкониятни ишга солишади.

Мухлисларни стадионга қайтариш учун нима қилиш керак? Фикримча, учрашувларнинг рекламасини кўпайтириш, кўчалардаги афишалар сонини оширишимиз лозим. Менимча, шу жиҳат ишқибозларни стадионга қайтишига камлик қиляпти. Боиси, жамоалар чиройли, мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилмоқда. Лекин учрашувлар қачон ўтказилаётганини айрим ҳолатларда биз ҳам била олмай қоляпмиз.

Ҳар уч кунда майдонга тушаётганимизни табиий ва тўғри деб қабул қиламан. Жаҳон футболи буни тўғри эканлигини кўрсатиб бермоқда. Аксинча, биз чемпионатда кам майдонга тушяпмиз. Машғулотлар майли, футболчилар учрашувларда майдонга тушиш орқали ўсади.

Киритилди: 24.11.2019 21:20. Ўқилди: 3604 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.