Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жасур Жалолиддинов: «Бундай катта имконият бўлиб турганда ҳар қандай қийинчиликка тайёрман»

Хабарингиз бор, бироз аввал “Бунёдкор” футболчиси Жасур Жалолиддинов  кейинги мавсумни Италия В Серияси клуби “Беневенто” сафида давом эттириши тўғрисида хабар берган эдик.

Футболчи билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.

– Авваламбор узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?

– Бу ғалабани узоқ кутдик. ОЧЛга чиқишни мақсад қилганмиз. Қолган икки ўйин ҳам финалга тенг бўлади. Бор кучимизни ишга солиб кўзланган мақсадга эришамиз деган умитдаман.

– Бугун мана яна “Бунёдкор” асосий таркибига қайтдингиз. Нима сабабдан майдонга тушмаётган эдингиз?

– Тўғриси, “Бунёдкор”да майдонга тушмаганимга анча бўлганди. Шу сабабдан мухлисларимиз қаршисида ўйнашни жуда соғинган эдим. Қайтишим омадли чиқди ва ғалаба қозондик. “Бунёдкор”да ўйнашнинг гашти бор.

– Кейинги мавсумни Италиянинг “Беневенто” клуби сафида давом эттиришингиз тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

– Бу хабарлар рост!

– Ҳаммага маълум Италия чемпионатида жисмонан бақувват футболчилар тўп суради бу сизга қийинчилик тўғдирмайдими?

– Гапингизга қўшиламан, лекин бундай катта имконият бўлиб турганда ҳар қандай қийинчиликка тайёрман.

– Қачон тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга жўнаб кетасиз?

– Италияга декабрда кўрикдан ўтиш учун бориб келаман. Агар ҳаммаси яхши амалга ошса, июндан жамоа сафига қўшиламан.

Жалолиддин Қобилжонов суҳбатлашди.

Киритилди: 24.11.2019 21:39. Ўқилди: 11074 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.03.2026. Суперлига. 4-тур.
19:15
Хоразм
1-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик