Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мавсум-2019 сарҳисоби: голлар, натижалар, рекордлар

Рақамлар тилга кирганда

Футбол бўйича XXVIII миллий чемпионати ўйинлари тарих саҳифаларидан жой олганига ҳали кўп бўлмади. Лекин миллионлар ўйини шундай оҳанрабоки, бир кун уни кузатмасак, бир кун эсламасак, соғиниб қоламиз. Мавсум ортда қолди-ю, ҳали унингшукуҳи қалблардан кетгани йўқ. Гўё эрта индин ўйинлар яна ўтказиладигандек, Суперлигада бронза медали, кучли бешликка кириш, кучлилар сафида жон сақлаб қолиш интригаси яна давом этадигандек ҳис туйғу бошларда ғужғон айланмоқда...

Ҳали воқеалар ривожи ифори совуб улгурмасидан, назаримда сарҳисобни бошласак, қайноқ статистикани мухлислар эътиборига ҳавола этсак, айни муддао бўлар. Бу йилги чемпионатнинг ҳам ўзига хос жиҳатлари, эсда қоларли ҳолатлари кўп бўлди. Жумладан, “Локомотив”нинг уч йиллик гегемонлигига “Пахтакор” чек қўйди. “Пахтакор”нинг 24 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига “Бунёдкор” барҳам берди. Кетма-кет 11 та мағлубиятдан иборат бўлган “Динамо”нинг кўнгилсиз серияси сўнгги икки ўйинда ўрнини ғалабага бўшатди. Аммо “Динамо” Суперлигадаги ўрнини Про лига А ғолиби “Машъал”га бўшатиб берди... Хуллас, мана шунақа қизиқарли воқеиликларга эга чемпионатимизни тарих саҳифаларига муҳрладик.

14 та жамоалик кучлилар лигаси Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 8-марта ўтказилди (2004-05, 2010-14, 2019). Қизиғи шундаки, мазкур чемпионатларда фақат иккита жамоа тантана қилган: “Пахтакор” 5 марта (2004, 2005, 2012, 2014, 2019), “Бунёдкор” 3 марта (2010, 2011, 2013) чемпион бўлган.

Шота Арвеладзе бу йилги мавсумни мағлубиятсиз ўтказишни жуда хоҳлади. Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи устозлик қилаётган “Бунёдкор” “шерлар”нинг курагини 25-турда ерга текказди. Натижада, “Пахтакор” 2004 йилги натижасини қарийиб такрорлади. Олий лига жамоалари 14 тага қисқартирилган биринчи мавсумни “Пахтакор” Тачмурод агамуродов етакчилигида ўтказиб, 22 та учрашувда ғалаба қозонган, 3 та ўйинда дуранг ўйнаган ва битта учрашувни бой берган, рақиблар дарвозасига 81 та гол уриб, ўз дарвозасидан 15 та тўп ўтказиб юборганди. Ўшанда ҳам 69 очко жамғарилганди. Бу йилги натижада фақат тўплар нисбати бироз бошқачароқ холос – 75:18. 2004 йилда “Пахтакор”ни “Навбаҳор” юта олганди – 1:0. 14 та жамоадан иборат бўлган чемпионатларимиз орасидаги энг яхши кўрсаткич 2014 йилги “Пахтакор”га тегишли: 26 учрашув, 23 ғалаба, 3 дуранг, мағлубият йўқ, тўплар нисбати 54:14, 72 очко.

Энди бевосита Суперлига якунларига ўтсак. Уч йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионлигини қайтариб олган пахтакорчилар бу йил рақиблар дарвазасига энг кўп тўп киритди – 75 та гол. Энг мустаҳкам ҳимоя чизиғи “Локомотив”га тегишли бўлиб, темирйўлчилар 17 та гол ўтказиб юборишди. Энг кам тўп урган жамоа – “Бухоро”, бу жамоа рақиблари дарвозасига бор йўғи 18 марта йўл топа олди, холос. Энг бўш ҳимоя чизиғи навоийликларга тегишли, “Қизилқум” ўз дарвозасидан 48 та гол ўтказиб юборди. Ғалабалар сони бўйича ҳам етакчи “Пахтакор” бўлса (22), “Бухоро” ва “Қизилқум” бу рўйхатда аутсайдер (5). Энг кўп мағлубиятга учраган жамоа “Динамо” (14), энг кам ютқазган жамоа эса “Пахтакор” (1). Муросага энг кўп имзо чеккан клуб – “Навбаҳор” (11), энг кам дуранг ўйнаган жамоалар –  “Сурхон” ва АГМК (5).

“Пахтакор” ўз майдонида энг кўп очко жамғарди – 34 очко. Аммо ўз майдонида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа – бу “Локомотив” бўлди. Шунингдек, ўз майдонидаги ўйинларда “Сўғдиёна”, “Сурхон”, “Бунёдкор”, “Металлург”, АГМК ҳамда “Насаф” 50% ва ундан юқори натижаларни қайд этди.

Ўз майдонида энг кўп ютқазган жамоалар – “Қўқон 1912” ва “Насаф” (!) бўлди – 6 тадан мағлубият. Ўз майдонида энг кўп гол урган жамоа – “Пахтакор” (44), энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа – “Қўқон 1912” (20). Энг мустаҳкам ҳимоя чизиғи – уйда “Локомотив” ва “Сурхон”га тегишли – 6 тадан гол ўтказишган. Уйда рақиблар дарвозасига энг кам тўп урган жамоа эса – “Бухоро” бўлди – 5 гол.

Уй ўйинлари мусобақа жадвали

Жамоалар

   Ў

 Ю

  Д

 М 

  Т - Н   

Очко

1

Пахтакор

13

11

1

1

44-12

34

2

Локомотив

13

9

4

0

25-6

31

3

Сўғдиёна

13

8

3

2

18-11

27

4

Сурхон

13

7

5

1

13-6

26

5

Бунёдкор

14

7

5

2

23-16

26

6

Металлург

13

7

1

5

20-11

22

7

АГМК

13

5

5

3

23-15

20

8

Насаф

13

6

1

6

22-13

19

9

Динамо

13

5

3

5

15-19

18

10

Андижон

13

4

5

4

14-17

17

11

Навбаҳор

13

4

4

5

15-12

16

12

Қизилқум

13

3

6

4

13-18

15

13

Қўқон 1912

13

3

4

6

17-20

13

14

Бухоро

12

2

5

5

5-14

11

Сафар учрашувларида “Пахтакор” мағлубият аламини тотиб кўрмаган ягона жамоа бўлди. Энг кўп ютуқ ҳам “шерлар”га тегишли – 11 ғалаба. Энг кам ғалабага эришган жамоа – “Динамо” (1) бўлса, энг кўп ютқазган жамоа – “Сурхон” бўлди – 10 та мағлубият. Сафарда энг сермаҳсул ҳужум чизиғи ва энг мустаҳкам ҳимоя чизиғи – “Пахтакор”да бўлди. Энг кам гол урган жамоа – “Андижон” (9) бўлса, энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа – “Қизилқум” (30) бўлди.

Сафар учрашувлари мусобақа жадвали

Жамоалар

    Ў

   Ю

  Д 

 М

   Т - Н 

Очко

1

Пахтакор

13

11

2

0

31-6

35

2

Локомотив

13

4

6

3

15-11

18

3

Бунёдкор

12

5

2

5

14-17

17

4

Навбаҳор

13

3

7

3

11-11

16

5

Насаф

13

3

5

5

12-14

14

6

Металлург

13

2

7

4

13-15

13

7

Сўғдиёна

13

3

4

6

11-18

13

8

Бухоро

14

3

4

7

13-23

13

9

Қўқон 1912

13

3

4

6

14-25

13

10

АГМК

13

4

0

9

13-22

12

11

Андижон

13

2

5

6

9-20

11

12

Сурхон

13

3

0

10

13-27

9

13

Қизилқум

13

2

3

8

11-30

9

14

Динамо

13

1

3

9

10-28

6

P.S. Мусобақа жадвалларида "Бунёдкор"нинг уйда 14 та, "Бухоро"нинг эса сафарда 14 та учрашув ўтказганлигини кўраяпсиз. Ушбу жамоаларнинг келишувига биноан уларнинг ҳар иккала даврадаги ўзаро ўйинлари Тошкентда - "қалдирғочлар" майдонида бўлиб ўтган.

Киритилди: 02.12.2019 22:25. Ўқилди: 6861 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.