Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Равшан Эрматов, Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов наманганлик мухлислар билан учрашди

Биласиз, миллий чемпионатимиз учрашувларига мухлислар қизиқишини орттириш, стадионларга мухлислар ташрифини кўпайтириш, ишқибозлар ўртасида мухлислик маданиятини янада ривожлантириш бўйича қатор саъйи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бугун Наманган шаҳрида футбол ишқибозлари билан учрашув ташкил этилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов иштирок этди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашув давомида ўзбек футболининг кечаси ва бугуни, мавжуд камчилик ҳамда муаммолар, қўлга киритилаётган ютуқлар, ишқибозларни қийнаётган масалалар, миллий футболимизнинг яқин келажак режалари муҳокама этилди.

Очиқ мулоқот давомида ишқибозлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, миллий футболимизни ривожи учун ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдиришди.

Миллий терма жамоамиз устози Вадим Абрамов Наманганда “миллионлар ўйини”нинг ашаддий ишқибозлари жуда ҳам кўп эканини таъкидлаб, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг ўйинлари Наманган шаҳрида ҳам ўтказилишидан мамнун бўлишини билдирди. Одил Аҳмедов эса миллий жамоа сафида майдонга тушадиган ҳар бир футболчи халқимиз олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этишини, йигитлар ҳар бир учрашувда мухлисларни хушнуд этиш учун бор куч-маҳоратларини ишга солишларини айтиб ўтди.

Ўз навбатида Равшан Эрматов мухлислар билан бу каби самимий мулоқотлар тез-тез ўтказиб борилишини таъкидлади ва ЎФА миллий футболимиз равнақи йўлида ишқибозларнинг таклифларини эшитишга ҳамиша тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 06.03.2020 21:31. Ўқилди: 4986 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.