Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. АГМК - «Бунёдкор» (превью)

Суперлиганинг 3-тури доирасида АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнашади.

Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро умумий ҳисобдаги 32-учрашувига айланади. АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 6 маротаба жамоамиз ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 61-33.

АГМКни Миржалол Қосимов, "Бунёдкор"ни эса Вадим Абрамов бошқараётгандан буён ушбу жамоалар учун бўлажак ўйин ҳисоб бўйича бешинчи баҳсга айланади. Ўтган йили ҳар учала фронтда дуч келган АГМК ва "Бунёдкор" беллашувларида чемпионат доирасида "Бунёдкор" Олмалиқда ғалаба қозонган бўлса, Тошкентдаги ўйинда АГМК "қалдирғочлар"га имконият қолдирмай мағлуб этганди. Шунингдек, Лига Кубоги ва Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувларда АГМК яққол устунлик билан ғалабани тантана қилганди.

АГМК жорий мавсумда ҳозирга қадар ўтказилган 2 ўйинни дуранг билан якунлаган бўлса, "Бунёдкор" стартни кетма-кет 2 ғалаба билан бошлади. Шу боисдан ҳам жамоамиз мазкур турда чемпионат пешқадамларидан бирига қарши саф тортади.

Рақиб таркибида жорий мавсум чемпионатда Фарруҳ Икромов, Ҳумоюн Муртазоев, Нурилло Тўхтасинов ҳамда Жасур Жалолиддинов гол муаллифларига айланган бўлса, АГМКда Мате Ватсадзе ва Игорь Зонич ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга улгурди.

Маълумот ўрнида: АГМК Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги 120-ғалаба остонасида турибди. Жамоа элитада ўтказилган 341 ўйиндан 119таси ғалаба қозонган, 150 мағлубият ва 72 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 467-503.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 3-тури доирасидаги "Бунёдкор" билан учрашув ОКМК спорт мажмуасидаги стадионда 13 март куни соат 18:15да бошланади.


АГМК ва "Бунёдкор" жамоаларининг турли ёшдаги ва асосий таркиблари ўртасидаги ўтказадиган ўйинлар жадвали

U18 Биринчилиги, 3-тур.
11 март, чоршанба
АГМК (U18) - "Бунёдкор" (U18)
Олмалиқ шаҳри, "Металлург" стадиони
Бошланиш вақти: 14:30

Ёшлар Биринчилиги, 3-тур.
12 март, пайшанба
АГМК (U21) - "Бунёдкор" (U21)
Олмалиқ шаҳри, "Металлург" стадиони.
Бошланиш вақти: 15:30

Суперлига, 3-тур.
13 март, жума
АГМК - "Бунёдкор"
Олмалиқ шаҳри, ОКМК спорт мажмуаси
Бошланиш вақти: 18:15

Киритилди: 10.03.2020 12:23. Ўқилди: 3205 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.