Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Анвар Ғофуров: «Янги саҳифа очамиз»

Айтиш керак, карантин футболчининг қанчалар профессионал эканлигини кўрсатиб беради. Зеро, профессионал ўйинчи бундай вазиятларда жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш йўлини жуда яхши билади. Шундай футболчилардан бири Анвар Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Карантин вақтида уйда ўтирган бўлсамда, зерикишни хис қилмаяпман. Жисмоний ҳолатимни бир маромда ушлаб туриш мақсадида шуғулланаяпман. Уй шароитидаги машғулотларни тўхтатаётганим йўқ. Қолаверса, бўш вақтим бўлди дегунча, китоб ўқийман ёки интернет орқали ўзимни қизиқтирган мавзуларни кузатаман, саволларимга жавоб излайман. Албатта фарзандларим билан бирга кунимни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиламан.

Карантиндан кейин аввалги жисмоний ҳолатга қайтиш қанчалик осон? Ўйлайманки, профессионал футболчида бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бундай вазиятларда ҳамма уй шароитида шуғулланади. Тахминимча, шундай ҳам бўляпти. Мавсумни давом эттиришга рухсат берилганидан кейин жамоаларда жисмоний ҳолат бўйича муаммо бўлмаса керак.

Суперлига давом эттирилишни бошлагач йўқотилган кунлар ҳисобига тақвим ўзгаради ва тиғишлашади. Буни плюс томонлари ҳам бор. Хусусан, барча футболчиларда ўйин амалиёти кўпроқ бўлади. Мураббийларда таркиб бўйича ротация қилиш имконияти пайдо бўлади. Захирада қолиб кетаётган ўйинчиларда ўзини кўрсатиш имконияти юқори бўлади.

Карантин вақтида ҳукуматимиз томонидан аҳолига турли талаблар қўйилмоқда. Бу албатта соғлиғимизни ўйлаб қўйилаётган талаблардир. Биз мазкур талабларни ҳурмат қилиб, уларга қатъий равишда амал қилсак ва бир мушт бўлсак, коронавирусни енгамиз ҳамда ҳаётимизда янги саҳифа очамиз", — деди Анвар Ғофуров.

Киритилди: 09.04.2020 19:07. Ўқилди: 3828 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.