Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лутфулла Тўраев: «Умид қиламанки, вирус тез орада ортга чекинади»

"Бунёдкор"нинг тажрибали ўйинчиси Лутфулла Тўраев ҳам барча футболчиларимиз сингари бугун уй шароитида машғулот ўтказмоқда. Карантинга қатъий амал қилаётган ярим ҳимоячимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Карантинга оилам билан қатъий амал қилган ҳолда уйдан ташқарига чиқмаяпмиз. Китоб ўқиб, фарзандларим билан шуғулланяпман. Қолаверса, формамни ушлаб туриш мақсадида уй тартибида машғулот ўтказяпман.

Карантин қачон тугаши номаълум. Мавсум қачон давом эттирилиши ҳам ноаниқ. Шу боис карантиндан кейин жисмоний ҳолатни тиклаб олиш осон бўлади, деб ўйламайман. Сабаби, ҳамма уйида якка тартибда шуғулланяпти, жамоавий машғулотлар ўтказилмаяпти. Барибир якка тартибда шуғулланган билан жамоавий машғулотларнинг орасида катта фарқ бор.

Мавсум қанча кеч давом эттирилса тақвим ҳам шунча зичлашади. Буни бир яхши тарафи бор. Ҳамма футболчи ўйин амалиётига эга бўлади. Барча ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати бир хил бўлиш эҳтимоли юқори. Бундай вазиятда мураббийларда  ҳам ротация қилиш, истаган футболчисини хоҳлаган вақтда майдонга тушириш имконияти бўлади. Чунки айтганимдек, тақвим тиғиз бўлгани учун ҳаммага майдонга тушиш имконияти берилади ва бу ўз-ўзидан жисмоний ҳолатнинг бир хил бўлишига замин яратади.

Халқимизга нима дейишим мумкин? Ҳукуматимиз томонидан белгиланган карантин қоидаларига, гигиена қатъий амал қилайлик. Уйда қолиб, вирусни тарқалишининг олдини олишга ҳисса қўшайлик. Худо хоҳласа вирус тез орада ортга чекинади ва биз яна аввалгидек ҳаёт тарзига қайтамиз, деган умиддаман", — деди Тўраев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Киритилди: 13.04.2020 19:52. Ўқилди: 3188 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
1-0
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.