Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шоҳруҳ Гадоев: «Машғулотлар давом этяпти»

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бунёдкор»да ўтказган Шоҳруҳ Гадоев 2020 йилни Озарбайжоннинг «Кешла» жамоаси таркибида бошлаганидан хабарингиз бор. Биз карантинни Озарбайжонда ўтказаётган футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало Ўзбекистон халқига, юртдошларимиз, футбол мухлисларига салом йўллайман! Айни кунларда дунёнинг деярли барча мамлакатларида коронавирус сабабли карантин эълон қилинган. Хусусан, шу кунларда мен истиқомат қилиб турган Озарбайжонда ҳам карантин. Бу ерда чемпионатнинг сўнгги учрашувини 8 март куни ўтказганмиз. Навбатдаги баҳсимиз 14 мартда бўлиб ўтиши лозим эди. Шу беллашувга тайёргарлик кўраётганимизда ҳукумат карантин эълон қилди. Мана орадан икки ой ўтдики, ҳали карантин бекор қилингани йўқ. Футболчи учун футболсиз ҳаёт қанчалик қийин ва зерикларли эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим.

Озарбайжонда ҳам карантинни илк кунлари қаттиқ тартибда ўтди. Белгиланган қарорга кўра 5 май куни мамлакатда карантин якунланиши керак эди, бироқ ҳукумат муддатни 31 май санасига қадар чўзди. Лекин кечадан бошлаб тартиб бироз енгиллашди. Ўзбекистон билан солиштирадиган бўлсак талаблар орасида деярли фарқ йўқ. Бу ерда ҳам автомашинада юриш учун махсус рухсатнома олиш керак. Кўчага чиқиш тартибларида ҳам фарқ кўрмайсиз. Амал қилмаган жарима тўлайди.

Федерация чемпионатни муддатидан олдин тугатиш ёки давом эттириш ҳақида якуний қарорни қабул қилмади. Машғулот ўтказяпмиз, фақат майдонда эмас, балки уйда. Аниқроғи, жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда машғулот ўтказяпти.

Халқимиздан карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, вирусни тезроқ чекинишига ҳисса қўшишини сўраб қоламан.

Киритилди: 08.05.2020 17:22. Ўқилди: 4008 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.