Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

 

“Ньюкасл” ҳазиллашмаяпти

Англиянинг “Ньюкасл” клуби эгалари коронавирус сабабли пасайиб кетиши кутилаётган трансфер бозорини портлатишга қарор қилган кўринади.

“Mundo Deportivo” нашри берган хабарларга қараганда, инглиз клуби Коутино учун “Барселона”га 80 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ижара асосида “Бавария”да тўп сураётган бразилиялик футболчининг айни дамда трансфер қиймати 56 миллион еврони ташкил этмоқда.

“Милан” “Реал” футболчиси керак

 

Миланнинг “Милан” жамоаси ёзда “Реал” ҳужумчиси Лука Йовични ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

“Le Gazzeta Della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, “россонерилар” жамоани мавсум сўнггида тарк этишга яқин турган Златан Ибраҳимовичнинг ўрнини айнан сербиялик футболчи билан тўлдиришни истамоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, Италия клуби Йовични ижарага олишга ҳам рози. Ҳозирча, Мадрид клуби таклиф борасида расман жавоб берганича йўқ.

“Тоттенҳем” камҳарж услубдан фойдалмоқчи

 

Англиянинг “Тоттенҳем” жамоаси ёзда клубни тарк этиши тобора аниқлашиб бораётган Ян Вертонгеннинг ўрнини “Норвич” ҳимоячиси Жамал Люис билан тўлдирмоқчи.

Британия нашрлари берган хабарларга қараганда, “шпорлар” 22 ёшли ҳимоячи учун 10 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Шунга қарамай, “Норвич” ўз футболчисини 20 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги борасида расман маълумот билан чиқди.

Ҳозирча, трансфер борасида расмий маълумотлар йўқ, бироқ футболчининг ўзи клубидан уни “Тоттенҳем”га қўйиб юборишларини илтимос қилган.

“Рома” ҳужумчи изламоқда

 

Римнинг “Рома” клуби ёзда Эдин Жекони алмаштиришга қодир ҳужумчини сотиб олишни режа қилмоқда.

“Tuttomercato” нашри берган хабарларга қараганда, жамоа шортлистида Аргентинанинг “Тальерас” клуби форворди Науел Бустос мавжуд.

Манба берган хабарларга қараганда, агар Жеко жамоани тарк этса, ёки бутсаларини михга илса,айнан Бустос “Рома”нинг асосий ҳужумчисига айланади.

Трансфермеркет ҳужумчини 7 миллионга баҳоламоқда, бироқ Аргентина клуби уни 15 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Дракслер “Интер”да?!

 

Парижнинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер тез орада “Интер” футболчисига айланиши мумкин.

“Le'quipe" нашри берган хабарларга қараганда, ПСЖ Икарди учун “Интер”га тўлаши кутилаётган 70-80 миллионнинг бир қисмини Дракслер билан тўлдиришни истамоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, немис футболчисининг ўзи ҳам жамоасини ўзгаритишга қарши эмас. У айни дамда ўйин амалиёсиз қолиб кетаётганидан норози.

Киритилди: 11.05.2020 01:19. Ўқилди: 14553 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.