Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор»: Футболчимизнинг ҳолати барқарор

9 июль куни жамоамиз аъзосининг ҳарорати кўтарилиши натижасида унинг вирус юқтириб олган-олмаганлиги бўйича саволлар пайдо бўлди. Шу боис ҳарорати кўтарилган футболчимиз алоҳида тартибда назоратга олинди, шунингдек, нафақат у балки жамоамизнинг бошқа ўйинчилари ҳам тегишли тартибда тест топширди. 

«Бунёдкор» бугун Coca Cola Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувни ўтказиш учун Бухорога жўнаб кетиши керак эди. Маълумки, Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ҳаракат қилувчи темирйўл ва авиақатновлар тўхтатилган. Шунинг учун жамоамиз Бухорога автобусда йўл олишни режалаштирганди. Бироқ жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби футболчиларимиз топширган тест натижаларининг жавоби маълум бўлгунига қадар таваккал қилишни истамади ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига мурожаат билан чиқиб, «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувини бошқа муддатга кўчирилишини сўради. Ўз навбатида ПФЛ жамоамиз мурожаатига ижобий жавоб қайтариб, ўйин бошқа муддатда бўлиб ўтишини тасдиқлади. 

Бугун «Бунёдкор» ўқув машғулот базасига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг инфекционист шифокорлари ташриф буюриб, алоҳида тартибда назоратда бўлиб турган футболчимизни яна бир бор кўрикдан ўтказишди. Кузатув натижаларига кўра, ўйинчимизнинг бугунги ҳолати барқарор, хавотир оладиган жиҳат йўқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, футболчимиз 4-5 кунда ўзининг аввалги ҳолатига қайтади.

Таъкидлаганимиздек, жамоамизнинг барча футболчилари вирус учун тест намуналарини топширган. 1-2 кун ичида натижалар маълум бўлади. Натижалар биз учун ижобий бўлади, деган умиддамиз. Шундай бўлса Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» учрашуви ўз вақтида ўтказилади.

Киритилди: 13.07.2020 20:02. Ўқилди: 2921 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.