Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» Жасур Жалолиддиновни қанчага сотаётгани маълум бўлди

Сўнгги ҳафталарда «Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг Москванинг "Локомотив" клубига ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Бунёдкор» бош директори Улуғбек Мирзаев Kun.uz сайтга берган интервьюсида футболчининг трансфери қанчага тушаётгани маълум қилди.

"Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича Москванинг «Локомотив» клуби билан музокаралар давом этаяпти. Футболчимиз ушбу клубга ўтиш эҳтимоли катта. Ҳозирча трансферни расмийлаштириш ишлари охирига етказилгани йўқ. Музокарани сўнгги босқичи давом этаяпти. Барчаси муваффақиятли якунланган тақдирда ҳам, ҳозирги пандемия шароитида унинг Москвага етиб бориш масаласи осон бўлмайди.

Трансфер нархини яшириб ўтирмайман. Бугунги кунда «Локомотив» клуби Жасур Жалолиддиновни умумий 350 минг евро миқдоридаги трансфер пули эвазига сотиб олаяпти. Футболчимиз 18 ёшга тўлганлиги учун улар ҳам харажатга яраша Жасур билан кўп йиллик шартнома тузишса керак. Ҳар ҳолда масалан, биз ҳам бирорта ёш футболчини катта пулга сотиб олсак, шундай йўл тутамиз. Москва клуби ҳам ўзбекистонлик футболчи билан камида 5 йиллик шартнома имзоласа керак.

Жасурга Туркиянинг «Бешиктош» клубидан ҳам расмий таклиф бўлди. Шунингдек, таклиф бўлмаса-да, Бельгиянинг «Андерлехт» клубидан, Молдованинг етакчиларидан, Испания ва БАА клубларидан қизиқиш мавжуд. Аммо улар билан фақат оғзаки мурожаат бўлди, расмий таклифни эса «Локомотив» Москва ҳамда «Бешиктош»дан олдик. Жасурнинг ўзи «Локомотив» клубида тўп суришга қарор қилгани туфайли, унинг истакларини инобатга олган ҳолда ҳозирда Россия клуби билан музокаранинг якуний босқичини олиб бораяпмиз. Барчаси тез орада ҳал бўлади", — деди Улуғбек Мирзаев.

Киритилди: 17.07.2020 16:18. Ўқилди: 18657 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.