Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЎзПФЛ Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилди

ЎзПФЛ Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилди. Шубҳалантирган масалалар:

  • ТМСга Жалолиддинов иши бўйича келишув битими эмас, футболчи ва “Бунёдкор” ўртасида шартномани бекор қилиш бўйича битим жойлаштирилган. Яъни, футболчи билан шартнома аввал бекор қилиниб, у эркин агентга айлантирилган. Нега?
  • Жалолиддинов билан шартнома бекор қилинган бўлса, битим биринчи навбатда ЎзПФЛга тақдим этилиши керак бўлган. Аммо ЎзПФЛ бундан бехабар, “Локомотив” эса ҳужжатни аллақачон қўлга киритган. Нега?
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги Жалолиддинов трансфери борасида ахборот беришни сўраб, икки марта “Бунёдкор”га мурожаат қилган, аммо иш пишмагунига қадар “Бунёдкор” жавоб хатини пайсалга солган. Нега?
  • Жалолиддиновга Туркиядан 400 минг евролик таклиф турганда, нега у эркин агентга айлантирилиб, кейин “Локомотив”га йўналтирилган?

“Локомотив”нинг ТМС сўровига икки ҳафта ичида жавоб қайтарилмаса, ФИФА ўз-ўзидан футболчи манфаати учун қарор чиқариб беради. Достон Ҳамдамов ишида ҳам шундай бўлган. Кўринишидан, ишни икки ҳафта чўзиб туриш кимгадир керак бўлган. Аммо клубда раҳбарият алмашиши, катта эҳтимол билан ўша режаларни бузган.

Бу борадаги саволлар ўринсиз бўлиб, балки ҳаммаси регламент асосида амалга оширилган, шубҳага ўрин йўқдир... Бироқ энди буни исботлаб бериш керак бўлади. ТМС сўровига жавоб қайтариш учун эса ЎФАда 10 кундан ортиқ вақт бор. Де факто Жалолиддинов “Локомотив” либосини кийиб улгурган бўлса-да, де юре ЎзПФЛ учун футболчи ҳали-ҳамон “Бунёдкор” вакили ҳисобланади. Бунда албатта футболчи ва клуб 2021 йилнинг апрелига қадар давом этиши керак бўлган шартномани бекор қилиб улгурганини ҳам унутмаслик керак. Бу бирламчи ҳужжат ҳисобланади.

Диёр Имомхўжаев

 

Киритилди: 17.08.2020 10:00. Ўқилди: 7102 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.