Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун “шерлар“ чемпионлик наърасини тортадими? (превью)

Анча қизғин воқеалар ва шиддатли ўйинларга бой бўлган Ўзбекистон суперлигаси баҳслари тобора ўзининг поёнига яқин келмоқда. Яна 4 турдан сўнг, миллий чемпионатнинг 2020 йилги мавсуми ниҳоясига етади. Бугун эса, Тошкентда 18 турнинг қолдирилган қарама-қаршилиги кечади. Томонларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида Шота Алверадзи шогирдлари рақиблари дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллашган. Мавсумни яхши бошлаган “Бунёдкор“ айни пайтда 21 ўйиндан сўнг 33 очко жамғарган ҳолда 5 поғонани банд этган. Вадим Абрамов шогирдлари келгуси турларда фақат ғалаба қайд этган ҳолда, чемпионатни юқори ўринларда якунлашни мақсад қилгани аниқ. Қолаверса, дастлабки учрашувдаги мағлубият алами мезбонлар майдонида шиддат ва кескинликни таъминлайди.

Меҳмонлар, сўнгги ўтказилган 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қайд этишган, мезбонлар эса, 5 та учрашувдан 3 тасида мағлубият, 1 тасида дуранг қайд этиб, бор йуғи бир маротаба зафар қучишган.

Халқаро майдондаги иштирокнинг омадсиз якунидан сўнг “Пахтакор“ чемпионлик масаласини пайсалга солмаслиги, кўп эҳтимол. Ушбу принципиал тўқнашувда “шерлар“ зафар қучадиган бўлишса, очколари сонини 59 тага етказиб, энг яқин таъқибчи “Насаф“ни 13 очколик тавфовут билан ортда қолдирган ҳолда, ўз тарихида 13 маротаба мамлакат чемпионлиги совринни бошлари узра баланд кўтаришади.

Бугунгача ўтказилган, ўзаро 29 та беллашувдан 11 тасида “Пахтакор“нинг қўли баланд келган бўлса, 9 таси “қалдирғочлар“ фойдасига ҳал бўлган. Яна 9 ўйинда жамоалар муроса йўлини танлашган. Драган Черан 19 та, Нурилло Тўхтасонов 9 та гол билан айни пайтда жамоаларнинг энг яхши тўпурарлари бўлиб туришибди. Яқиндагина Ўзбекистон чемпионатида ўзининг, юбилей 100 голини киритган Игор Сергеев эса, дербиларда тўпурарлик мақомида. Ҳужумчи ҳисобида айни пайтгача 8 та гол мавжуд ва у ҳам бу кўрсатгични ўзгартиришга уриниб кўради.

Бугунги ўйинни бошқариб бориш, ҳакамлар Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Мирзараимов, назоратчи Ғайрат Каримов, комиссар Аббос Аҳроровлардан ташкил топган расмийлар зиммасига юклатилган. Ҳар галгидек яхшигина интрига тақдим этиши кутилаётган пойтахт дербиси “Миллий“ стадиондан, тўғридан-тўғри “Спорт“ телеканали орқали 17:00 дан бошлаб эфирга узатилади.

Д.Ф тайёрлади

Киритилди: 05.11.2020 15:28. Ўқилди: 2859 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

30.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Бунёдкор
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.