Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. 24-тур ўйинлари якунланди (шарҳ)

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур учрашувлари якунига етди.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. Ўтган турда Андижонга сафар уюштириб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қайтган Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.

Суперлигада жон сақлаб қолиш мақсадида бирин-кетин мураббийларни алмаштириб келаётган "Андижон" жамоаси Олмалиққа сафар уюштирди ва Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси меҳмони бўлди. Таркиб ва тажриба борасида рақибларидан катта устунликка эга бўлган АГМК футболчилари андижонлик футболчилар дарвозасига нақд тўртта тўп киритди - 4:0. Олмалиқликлар шу тариқа ўзларининг тўртта "мағлубиятли серияси"га нуқта қўйишди.

Биринчи даврада юқори ўринларни эгаллашни мақсад қилиб таркибига тажрибали футболчиларни жамлаб олган Андрей Шипилов бошчилигидаги "Металлург" клубининг иккинчи даврага келиб кучи тугади шекилли, 8 та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бу сафар "Металлург" иккинчи даврада ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси майдонига сафар уюштирди ва кичик ҳисобда (1:0) мағлубиятга учраб, "ғалабасиз серияси"ни 9 тага етказиб олди.

Ўтган турда жорий мавсум чемпионлигини расмийлаштирган Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" бугун Қаршига сафар уюштириб, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси меҳмони бўлди. Чемпионликни расмийлаштиргани учунми ёки ҳақиқатдан ҳам "Насаф"нинг ёш футболчиларга кучи етмадими, билмадиг-у, лекин "шерлар" "аждарлар"га "ем" бўлди - 3:0.

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган икки жамоа - "Сурхон" ҳамда "Бухоро" Термизда ўзаро куч синашишди. Аввалига иккинчи бўлимнинг ўрталарида Касьян белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда бухоролик футболчилар гол киритишиб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Учинчи ўрин учун кураш олиб бораётган Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилди. Бешта ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётган Тимур Кападзе бошчилигида "темирйўлчилар" қўқонликларни мағлубиятга учратиб қайтди - 0:1.

Турнинг сўнгги учрашуви эса Тошкентдаги "Миллий" стадионда устоз ва шогирд ўртасида бўлиб ўтди. Унда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" футболчиларини қабул қилди ва Хуршид Ғиёсовнинг киритган ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг кейинги тур ўйинлари 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 25.11.2020 21:15. Ўқилди: 2588 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.