Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Қўқон-1912» ва «Бунёдкор» ўртасидаги назорат ўйинида дуранг қайд этилди

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Жамоанинг бугунги рақиби – “Бунёдкор” клуби бўлди.  

Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. 15-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини "ялаб" ўтди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Мўмин Мелиев дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб зарба йўллади.

35-дақиқада Холмуҳаммедовнинг узатмасидан сўнг, Рустамовнинг бош билан берган зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида рақибларимиз ҳисобни очишди. Бурчак зарбасидан сўнг Одилжон Абдурахмонов хисобни очди. Абдурахмонов қирғизистонлик футболчи бўлиб, "Бунёдкор"да кўрикда бўлиб турибди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Кетма-кет ҳужумларимиз самара келтирмади. 70-дақиқада “Бунёдкор” футболчилари иккинчи голни китиришди. Иброҳим Томива ҳисобни ўзгартирди. 77-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Шоҳрух Холматов бурчак зарбасидан сўнг  рақиб дарвозасини ишғол қилди.  85-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Андрей Сидоров пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Учрашув дуранг ҳисобда якун топди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:2 (0:1)
Голлар: Шоҳрух Холматов (77), Андрей Сидоров (86). - Одилжон Абдурахмонов (42),  Иброҳим Томива (70).
“Қўқон-1912”: Э. Аҳмадов, О. Рустамов, Б. Акбаров, М. Холмуҳаммедов, А. Мерзляков, Ф. Бекмуродов, И. Маликжонов, С. Азимов, М. Ҳасанов, С. Синдаров, М. Мелиев.
Захира: Х. Хўжаев, Ш. Холматов, Ж. Гусейнов, А. Маматхўжаев, А. Исроилов, С. Етовқўзиев, М. Норматов, Р. Абдуҳамидов, Ш. Норбеков, А. Сидоров, Д. Дурдиев.
«Бунёдкор»: Асилбек Омонов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Киритилди: 19.01.2021 14:24. Ўқилди: 3159 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.