Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шаҳбоз Эркинов: «Ёш футболчиларнинг интилувчанлиги ёқди»

Фарғонада давом этаётган «Ҳоким Кубоги» доирасида чорак финалга йўл олган «Бунёдкор» эртага Қирғизистоннинг «Нур Баткен» жамоасига қарши майдонга чиқади. Биз жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси, «қалдирғочлар»ни гуруҳ пешқадамига айлантирган гол муаллифи Шаҳбоз Эркиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- «Нефтчи-2»га қарши ўйин қизиқарли кечди, дея оламан. Рақиб сафида ёш футболчилар ҳаракат қилган бўлса-да, бизга жиддий қаршилик кўрсатишга интилишди. Ҳаяжон билан тўп суришгани кўринди, аммо болалар борларини бериб югуришди. Менга уларнинг интилувчанлиги, ҳаракатчанлиги ёқди. Эътибор берган бўлсангиз, «Навбаҳор фарм» билан бўлган беллашувда ҳам ўйинимиз бироз қовушмаганди, «Нефтчи-2»га қарши баҳсда ҳам шу ҳолат такрорланди. Буни руҳият билан боғлиқ, деб биламан. Футболчилар рақибга қарши тайёргарлик кўради. Бу ўз-ўзидан содир бўлади. Оддий мисол, «Турон-2» аралаш таркибни майдонга туширди. Жамоа сафида тажрибали ўйинчилар бор эди. Ўз-ўзидан биз ҳам бу рақибга бошқача кайфиятда майдонга чиқдик ва яхши ўйин намойиш қилдик. Ўйинимиз қовушди, ҳаракатларимиз ўхшади. Шунинг учун буни табиий қабул қилса бўлади. Гуруҳдан чиқдик, энди буёғига кучсиз жамоалар йўқ. Шунингдек, ғолиб мусобақани давом эттиради, мағлуб турнирни тарк этади. Чорак финалда Қирғизистон жамоаси билан ўйнаймиз. Ўйлайманки, бундан кейин жиддий рақибларга қарши баҳсларда ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз ва кўзлаган мақсадимизга етамиз!

Киритилди: 29.01.2021 12:22. Ўқилди: 2387 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.