Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футболчиларга дам берилди – «Бунёдкор» мураббийи нима дейди?

23 январь куни старт олган «Ҳоким Кубоги» мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи босқичига чиқди.

Гуруҳ босқичини ишончли ўтказиб, 7 очко билан чорак финалга биринчи ўринда чиққан «Бунёдкор» эртага ярим финал йўлланмаси учун Қирғизистоннинг «Нур Баткен» клубига қарши майдонга чиқади. Айтиш керакки, шу кунга қадар кунига икки маҳалдан шуғулланган футболчиларимизга бугун мураббийлар штаби дам берди. Яъни, «қалдирғочлар» эртанги баҳсга машғулотларсиз тайёргарлик кўрмоқда. Жамоамиз мураббийи Марат Мифтахуддиновга бу борада мурожаат қилганимизда қуйидагича жавоб олдик: - Фарғонага 23 январь куни келдик ва тушдан сўнг машғулот ўтказдик. 24 январь куни «Навбаҳор фарм» билан ўйнадик. 2 ва 3-тур олдидан икки маҳал шуғулландик. Эрталаб тренажёр залида, тушдан сўнг майдонда. Аввал ҳам айтганимдек, биз бу ерга нафақат мусобақада қатнашиш, балки мавсумга тайёргарлик кўриш учун ҳам келганмиз. Шунинг учун режа асосида ишлаяпмиз. Мусобақа деб мавсумга тайёргарлик режасини ўзгартира олмаймиз. Келганимиздан бери икки маҳалдан шуғулландик. Кечаги баҳсдан сўнг бугун футболчиларга дам беришга қарор қилдим. Ўйлашимча, бу бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Зеро, ўйинчилар одатда ҳафтада бир кун дам олишади ва ўз-ўзидан эртанги беллашувга чарчоқларсиз тайёр бўлишади. Аслида бугун ҳам камида бир маҳал машғулот ўтказсак бўларди, аммо бу футболчиларнинг эртанги баҳс олдидан чарчаб қолишларига сабаб бўларди.

Хабар берганимиздек, тақвимга кўра, «Нур Баткен»га қарши ўйинни «Нефтчи» спорт мажмуаси ўйингоҳида ўтказишимиз керак эди. Аммо бугун ташкилотчилар водийлик ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида стадионларда ўзгаришни амалга оширишди. Гуруҳ босқичидаги беллашувни «Нефтчи» спорт мажмуасида ўтказган «қалдирғочлар» эртага ФарДУда илк ўйинида майдонга чиқади. Хўш, бу ҳақда мураббий Марат Валентинович нима дейди: - Ўйлашимча, майдон ўзгаришини унчалик аҳамияти йўқ. Юртимизда қиш фаслида деярли барча табиий майдонларнинг ҳолати бир хил бўлади. Шунинг учун бу ўзгаришга оддий қарадим. Асосийси, ўз ўйинимизни кўрсатиш. «Нур Баткен» иштирокидаги учрашувни кўрмадим. Шу боис рақиб ҳақида тасаввурим йўқ. Айтганимдек, эртага ўз ўйинимизни намойиш қилсак, ғалаба биз тарафда бўлади.

Киритилди: 29.01.2021 19:04. Ўқилди: 2201 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.