Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ҳоким кубоги-2021». «Бунёдкор» финалга чиқди

«Ҳоким Кубоги»да ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Финал йўлланмаси учун мезбонларга қарши майдонга тушган "Бунёдкор" қизиқарли, ҳужумкор руҳда ўтган беллашувда ажойиб ғалабани қўлга киритди. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Навбати билан хавфли ҳужумлар уюштиришди. Иккала жамоа томонидан урилган биттадан гол ўйиндан ташқари ҳолат сабабли инобатга олинмади.

Лекин "қалдирғочлар" эътирозларга сабаб бўлмайдиган иккита гол билан ўйин тақдирини ҳал этишди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Тўхтасинов-Тўраев-Қаҳрамонов-Эркиновнинг комбинациясидан кейин Шамсиддинов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби бошланди. Дарвозалар олдида навбатма-навбат ҳужумлар ташкил қилинди. Фақат бу футболчиларимиз мезбонлар дарвозасини иккинчи марта ишғол этишигача давом этди. 67-дақиқада 25 метрлардан «Нефтчи» дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Зарбани Қаҳрамонов тўппа-тўғри дарвозага йўллади. Акбар Тўраев тўпни муштлари билан уриб юборди. Қайтган тўпни Одилжон Абдураҳмонов дарвозага жойлади. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилиш билан бирга «Нефтчи» футболчиларининг шаштини ҳам пасайтирди. Якунда учрашувдаги сўнгги гол бўлиб чиқди.

«Ҳоким Кубоги-2021»
«НЕФТЧИ» - «БУНЁДКОР» - 0:2 (0:1)
1 февраль. Фарғона. «Нефтчи» спорт мажмуаси ўйингоҳи. 
Бош ҳакам
: Ғайрат Жўраев.
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин.
Захирадаги ҳакам: Шоҳруҳ Аъзамов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Шодиёр Ҳожиматов, Шавкат Муллажонов (Дарко Станоевич, 46), Тоҳир Шамсиддинов, Сайдулла Раҳматов, Худойшукур Сатторов, Шерзод Каримов (Умар Адҳамзода, 71), Абдул Азиз Юсупов (Неманья Обрадович, 46), Абдуллоҳ Олимов, Аъзам Алиев, Отабек Зокиров.
«Бунёдкор»: Равшан Ягудин, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Абдулла Абдуллаев, Санжар Рашидов (Иброҳим Ибрагимов, 85), Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Одилжон Абдураҳмонов (Валерий Акопов, 86), Иброҳим Томива (Хуршид Ғиёсов, 62), Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов, 58), Нурилло Тўхтасинов (Расул Йўлдошев, 85).
Голлар: Тоҳир Шамсиддинов, 44-ўз дарвозасига - 0:1. Одилжон Абдураҳмонов, 67 - 0:2.
Огоҳлантириш: Санжар Рашидов, 55.

Киритилди: 01.02.2021 18:05. Ўқилди: 2126 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.