Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» – «Ҳоким кубоги-2021» соҳиби!

23 январь куни Фарғонада старт олган анъанавий “Ҳоким кубоги - 2021” халқаро мусобақаси поёнига етди.

Кеча турнир совриндорлари номи маълум бўлди. Мусобақанинг учинчи ўрин учун бўлган ўйинида Қўқоннинг “Қўқон - 1912” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи”сига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Шоҳназар Норбеков (35–дақ.) ва Иқбол Маликжонов (52-дақ.) муаллифлик қилишди.  

Финал баҳсида эса Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси билан куч синашди. Мазкур ўйинда пойтахтликлар йирик – 4:1 ҳисобида зафар қучишди. “Қалдирғочлар”нинг голларига Лутфулла Тўраев (20, 68-дақ.), Фаррух Икромов (81-дақ.) ҳамда Расул Йўлдошев (90-дақ.), фарғоналикларнинг ягона голига эса Сардор Сотволдиев (48-дақ.) муаллифлик қилишди.      

Финал учрашуви якунланганидан сўнг, мусобақа ғолиблари тақдирланишди. Жумладан, турнир ғолиби “Бунёдкор” жамоасига олтин медаль, 50 миллион сўмлик сертификат ва бош соврин тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, совриндорлар - “Истиқлол”, “Қўқон-1912” жамоалари футболчиларига кумуш ҳамда бронза медаллари топширилди.

Бундан ташқари, турнирнинг энг яхшилари аниқланди. Жумладан:

“Энг яхши дарвозабон” - Фаррух Турдиалиев (“Истиқлол”),
“Энг яхши ҳужумчи” - Шоҳназар Норбеков (“Қўқон-1912”),
”Энг яхши мураббий” - Илҳом Мўминжонов (“Нефтчи”),
“Энг яхши ўйинчи” - Анвар Ҳожимирзаев (“Истиқлол”) эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Киритилди: 04.02.2021 10:10. Ўқилди: 2294 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

18.03.2026. Суперлига. 4-тур.
19:15
Хоразм
1-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик