Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» назорат учрашувида ғалаба қозонди

«Бунёдкор» клуби бугун «Машъал»га қарши назорат учрашувини ўтказиб, ғалаба қозонди.

Гарчи учрашув "қалдирғочлар"нинг ғалабаси билан тугаган бўлса-да, бу ўйин осон ўтганидан дарак бермайди. Баҳс анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Хусусан, биринчи бўлимнинг иккинчи 15 дақиқалиги давом этаётган бир вақтда асабийлик натижасида Сирожжин Аллаев ва Иброҳим Томива бир-бирларига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилишди. Оқибатда бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев ҳеч иккиланишларсиз футболчиларга қизил карточка кўрсатди.

Ҳар иккала жамоа навбати билан ўйинда устунлик қилди. Аммо ҳужумларни гол билан якунлаш тошкентликларга насиб қилди. Шаҳбоз Эркинов 41-дақиқада Фаррух Икромовнинг ўнг қанотдан ерлатиб етказиб берган тўпини ўнг оёғига тўғирлаб, дарвозани нишонга олди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб энди чап қанотдан Мифтахутдинов шогирдлари ажойиб комбинация уюштиришди. Дарвозага йўлланган якуний зарбага Суннатилла Абдуллажонов муаллиф бўлди.

Иккинчи бўлимда жамоалар таркиби деярли янгиланди. Шундай бўлса-да, ўйиндаги жиддийлик, курашлар пасайгани йўқ. Меҳмонлар 82-дақиқага келибгина ҳисобни биттага қисқартиришди. Ҳимоячининг тушунарсиз қароридан сўнг тўпга эга чиққан Самуэль Онониву Акобир Қаюмовни осонлик билан алдаб ўтди ва гол. Шу тариқа учрашув "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланди.

Ўртоқлик учрашуви
«БУНЁДКОР» - «МАШЪАЛ» - 2:1 (2:0)
8 февраль. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Баҳодиров, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
«Бунёдкор»: Сарвар Каримов (Акобир Қаюмов), Суннатилла Абдуллажонов (Валерий Акопов), Абдуллла Абдуллаев (Муҳаммадали Ғиёсов), Диёр Раҳимқулов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Улуғбек Абдуллаев (Бек Абдуллаев), Суҳроб Иззатов (Иброҳим Ибрагимов), Санжар Рашидов (Бобурбек Фарҳодов), Фаррух Икромов (Иброҳим Турғунбоев), Одилжон Абдураҳмонов (Ғайрат Азизхўжаев), Хуршид Ғиёсов (Жасур Жалолиддинов), Иброҳим Томива (Шаҳбоз Эркинов).
«Машъал»: Достон Тўхтабоев, Сирожиддин Аллаев, Жаъфар Исмоилов, Зафарбек Акрамов, Сардор Абдураимов, Сирож Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Самуэль Онониву, Ҳумоюн Муртозаев, Зоир Турсинов, Ифиани Ифиани.
Захирадан тушганлар: Ботир Носиров, Шаҳзод Шайманов, Иброҳим Нўъмонов, Сардор Хурсандов.
Голлар: Шаҳбоз Эркинов, 41 - 1:0. Суннатилла Абдуллажонов, 45 - 2:0. Самуэль Онониву, 82 - 2:1.

Киритилди: 08.02.2021 17:51. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.