Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» академияси таъмирдан чиқарилади

Кеча тушдан сўнг «Бунёдкор» футбол клубининг ишчи гуруҳи «Бунёдкор» академияси ҳудудини назоратдан ўтказди. 2012 йилнинг 28 сентябрь куни фойдаланишга топширилган академиямизда ортда қолган йиллар давомида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Шу сабабли машғулот майдонларидан тортиб, кийим алмаштириш хоналари-ю, академия ҳудуди, футболчилар истиқомат қиладиган хоналар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. «Бунёдкор» фубол клуби директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ барча машғулот майдонлари, кийим алмаштириш хоналари, академия биносини кўздан кечириб, барча камчиликларни диққат билан ўрганиб, бажарилиши шарт бўлган ишларни режага киритди, масъул инсонларга тегишли кўрсатмалар ва вазифалар белгилаб берилди.

- Хабарингиз бор, «Бунёдкор» академияси 2012 йил фойдаланишга топширилган. Бу муддат ичида академиямиздаги қатор жиҳозлар, инвентарлар, майдонлар ва ҳатто асосий биномизнинг том қисмлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Буни тўғри тушуниш лозим. Зеро, ҳар қандай буюмнинг яроқлик муддати бўлади, қолаверса, ўша муддат якунига етмасидан аввал ҳам қисман таъмирдан чиқарилади. Аммо «Бунёдкор» академиясида деярли 10 йил давомида капитал таъмир бўлмаган. Натижада ўз-ўзидан жиҳозлар эскирган, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Биз клубимиз президенти билан маслаҳатлашган ҳолда академиямизга жиддий эътибор беришни, таъмирдан чиқаришни олдимизга бош режа қилиб олдик. Боиси, клублар молиявий томондан ўз-ўзини таъминлаш, ҳукуматимиз томонидан ажратиладиган ҳомийларнинг пулига тўлиқ қараб бўлиб қолмаслик мақсадида йиллик бюджетнинг камида 30 фоизини ўзи топиш йўлига ўтаётган экан, академиямиздан чиққан иқтидор эгалари бу борада бизга ёрдам беради. Ўз вақтида Сардор Рашидовнинг трансферидан яхшигина сумма ишлаб топган «Бунёдкор» ўтган йили Жасур Жалолиддинов орқали ҳам ўз бюджетини бойитди, қарздорликлардан қутилди. Айтмоқчиманки, академиямиз биз учун молиявий таъминот манбаи. Бизга яна шундай футболчилар керак. Шундай экан, академиямиздаги шароитларни жаҳон стандартларига мос ҳолатга олиб чиқишимиз шарт! Биз ишчи гуруҳ билан академиянинг ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқдик. Асосий ҳомиймиздан ташқари, маркетинг йўналиши бўйича ҳамкорларимиздан тушадиган пуллар эвазига тез орада академиямизда капитал таъмирлаш ишларини бошлаймиз, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Улуғбек Мирзаев.

Киритилди: 17.02.2021 06:33. Ўқилди: 1944 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

27.08.2025. Ўзбекистон кубоги. Чорак финал.
19:00
Бунёдкор
2-4
Бухоро

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Суперлига. 21-тур.
18:00
Бунёдкор
-:-
Хоразм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.