Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» 4 футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Бунёдкор» таркибини кучайтиришда давом этади.
 
Куни кеча яна бир қатор футболчилари билан шартнома имзоланди. Хусусан, фаолиятининг аксар қисмини Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси сафида ўтказган, тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Рашидов энди «қалдирғоч». Фарғона вилояти «Ҳоким Кубоги» мусобақасида ўзининг ишончли ўйинлари билан эътиборга тушган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов ҳам «Бунёдкор» аъзосига айланди. Ўтган мавсумни жамоамиз сафида ўтказган тожикистонлик марказий ҳимоячи Давронжон Эргашев 2021 йилда ҳам «Бунёдкор» либосида тўп суради.
 
Шунингдек, академиямиз тарбияланувчиларини ўринбосарлар сафига қўшилиш анъанаси ҳам давом этади. Ўтган мавсум Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашган Мурод Отажонов ва Иван Бошкович мураббийлигидаги «Бунёдкор» жамоалари сафида тўп сурган Улуғбек Раимов ҳамда Судайсий Жўрабоев 2021 йил Абдуҳамид Қодиров бошчилигидаги ўринбосарлар таркибида ўйнайди. Яна бир тарбияланувчимиз Ислом Каримов эса, «Бунёдкор-2» билан 1-лигада иштирок этади.
 
МАЪЛУМОТ УЧУН
САНЖАР РАШИДОВ
Туғилган санаси: 14.07.1993 йил
Туғилган жойи: Жиззах шаҳри
Амплуаси: ярим ҳимоячи
 
ФАОЛИЯТИ
2013-2017 йиллар «Сўғдиёна»
2018 йил «Насаф»
2019-2020 йиллар «Сўғдиёна»
 
ДАВРОНЖОН ЭРГАШЕВ
Туғилган санаси: 19.03.1988 йил
Туғилган жойи: Тожикистон, Сўғд вилояти
Амплуаси: марказий ҳимоячи
 
ФАОЛИЯТИ
2009 йил «Регар Тадаз» (Тожикистон)
2010-2012 йиллар «Истиқлол» (Тожикистон)
2013 йил «Жетису» (Қозоғистон)
2014 йил «Габала» (Озарбайжон)
2014-2015 йиллар «Жетису» (Қозоғистон)
2016-2017 йиллар «Тараз» (Қозоғистон)
2018 йил «Истиқлол» (Тожикистон)
2019 йил «Хўжанд» (Тожикистон)
2020 йилдан «Бунёдкор»
 
2008 йилдан бери Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси
 
ОДИЛЖОН АБДУРАҲМОНОВ
Туғилган санаси: 18.03.1996 йил
Туғилган жойи: Қирғизистон, Қизилқия шаҳри
Амплуаси: ярим ҳимоячи
 
ФАОЛИЯТИ
2014 йил «Алдиер» (Қирғизистон)
2015-2020 йиллар «Алай» (Қирғизистон)
 
2016 йилдан Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси
Киритилди: 19.02.2021 21:25. Ўқилди: 3094 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.