Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қуръадан сўнг «Бунёдкор» мураббийлари қандай фикрда?

Хабарингиз бор, саноқли соатлар олдин Суперлиганинг 2021 йилги мавсуми учун қуръа ташланди.

Қуръага кўра, "Бунёдкор" мавсумни ўз майдонида Муборакнинг «Машъал» клубига қарши ўйин билан бошлайди. Эътиборлиси, 2020 йилги мавсумда бу рақиб билан 2-турда тўқнаш келган эдик. Маълумки, Суперлиганинг қуръаси ўз-ўзидан ўринбосарлар ва U-18 жамоалари учун ҳам таъсир қилади. Яъни, асосий таркиб билан бир қаторда ўринбосарларимиз ҳам U-18 жамоамиз ҳам мавсумни ушбу қуръа асосида ўтказади. Биз ҳар учала жамоамизнинг мураббийларининг қуръа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Марат Мифтахуддинов («Бунёдкор» мураббийи): «Қуръа биз учун қулай келди»

- Аслида қуръа қандай ўтишидан қатъий назар барча рақибларга қарши майдонга чиқиб, ўйнаш лозим. Шунчаки, саналар ҳар хил бўлади. Бу йилги қуръани аввалги мавсумдагиларидан бироз фарқи шуки, рақиблар кетма-кетлиги жиддийлашиб кетмади. Яъни, илгари кетма-кет 3-4та ўйин совринли ўринлар учун курашадиган жамоаларга қарши ўйнашга тўғри келарди. Шу томондан бу йилги қуръа биз учун қулай келди.

Ҳар қандай жамоа мавсумни ўз уйида бошлашни хоҳлайди. Чунки мавсум старти байрам ҳисобланади ва албатта байрамни ғалаба билан нишонлаш керак. Янги мавсумга қадар олдимизда деярли уч ҳафталик муддат бор. Ўйлайманки, 9 мартга жамоа ҳеч қандай муаммоларсиз етиб боради. Биз режамизга кўра, мавсумга тўлиқ тайёр бўламиз. 

Абдуҳамид Қодиров («Бунёдкор U-21» мураббийи): «Ёш ўйинчилар билан ҳам мавсумни муваффақиятли ўтказамиз!»

- Ҳар қандай мусобақани бошланишида бироз ҳаяжон бўлади, албатта. Лекин мавсумни ўз майдонимизда бошлашимиз бизга устунлик беради. Жамоа мавсумга тайёр дейишим мумкин. Тўғри, таркиб деярли янгиланди. Тўрт нафар асосий футболчимизни бош жамоамизга, яна шунчасини «Олимпик»ка бердик. Таркибимизни академиямиз тарбияланувчилари билан шакллантирдик. Аслида бизнинг асосий вазифамиз бош жамоага ўйинчи етказиб бериш. Биз шу йўлдан юряпмиз. Қолаверса, албатта натижага эришишни ҳам хоҳлаймиз. Ҳар қандай мураббий нафақат футболчи тарбиялаш, балки натижага эришишни истайди. Қўл остимдаги деярли янгиланган таркиб, ёш ўйинчилар билан ҳам мавсумни муваффақиятли ўтказамиз!

Ринат Мифтахуддинов («Бунёдкор U-18» мураббийи): «Мавсумни совриндорлар қаторида якунлашни мақсад қилганмиз!»

- Бу йилги мавсум ҳам яқинлашяпти. Жамоамизнинг мавсумга тайёргарлиги давом этмоқда. Мен шогирдларим олдига янги мавсум олдидан йилни энг камида совриндорлар қаторида якунлаш вазифасини қўйдим. Аслида ўтган йили ҳам совриндорлардан бири бўлишимиз мумкин эди, бироқ қандайдир хатолар сабабли тўртинчи ўринга тушиб қолган эдик. Мавсумни ўз майдонимизда, қолаверса яхши шаклланган, академиясининг тарбияланувчиларига таянадиган «Машъал»га қарши бошлаш қизиқарли. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, дейишади. Қолаверса, мавсумни ўз уйингда бошлашнинг плюс томони шуки, футболчилар учрашувга кучли руҳий тайёргарлик билан, фақат ғалаба мақсадида чиқади. Тақвимни кўриб чиқдим, биз учун қулай дея оламан.

Киритилди: 20.02.2021 22:03. Ўқилди: 2631 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.